11 июл 14:48
Янгиликлар
Футбол
Ўзбекистонлик футболчси Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони сафига ўтишга яқин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Франциянинг "Ланс" клуби ўзбекистонлик футболчига жуда жиддий қизиқиб қолган ва унинг вакиллари билан музокара олиб бормоқда.
Агар музокаралар ижобий тугаса, Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади.
Маълумот учун, "Ланс" ўтган мавсум Франция чемпионатида иккинчи ўринни олган ва янги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар