UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди 0 19:02"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади 0 18:41UFC 310 турнирининг тўлиқ карди маълум қилинди 0 18:20Макс Ферстаппен — Формула-1 2024 йилги мавсум чемпиони! 0 17:59Аёллар курашида барча вазнларда ғолиблар маълум бўлди + ФОТО 0 17:38Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин 0 17:17Ўзбекистон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича қайси вилоят биринчи бўлди? 0 16:56Расман! UFC 311 турнири учун қизиқарли жанг эълон қилинди 0 16:35Мераб Двалишвили Петр Ян билан қачон жанг қилмоқчи эканини айтди 0 16:14Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман" 0 15:53Чавандозларимизнинг навбатдаги ғалабаси 0 15:32Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:11"Ундан қўрқдим!". Тайсон Фьюри нима учун стердаун вақтида Усикка қарамагани ҳақида гапирди 0 14:50"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 14:29Prezident Kubogi. Нодирбек ҳиндистонлик рақибга қарши, Синдаров эса дербидаги ўйинини бошлади 0

02 окт 18:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар учта медаль қўлга киритишди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун, 2 октябрь куни Осиё ўйинларининг тўққизинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Кумуш:

Шаҳриёр Маҳкамов (эшкак эшиш)

Владлен Денисов (эшкак эшиш)


Бронза:

Екатерина Шубина/Арина Танатмишева (эшкак эшиш)


- - - - - 


Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


18:00. Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсларини 15 нафар спортчи ичида 8-ўрин билан якунлади. У бир неча кундан сўнг учхатлаб сакраш йўналишида ҳам қатнашади.


17:38. Сувга сакраш. Вьячеслав Качанов 15 нафар спортчи ичида 8-ўринни эгаллади. Маълумот учун, россиялик Качанов шу йил Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшиб олинганди. Бироз адашибмиз шекилли. Ундан эртага жуфтлик баҳсларида натижа кутиб қоламиз. 


17:15. Оғир атлетикачимиз Шаҳлохон Абдуллаева силтаб кўтариш баҳсларини 110 кг натижа билан якунлади. У умумий ҳисобда 198 кг натижа қайд этди. Афсуски у баҳсларни медалсиз якунлайдиган бўлди. 


17:00. Боксда эртага қайси юртдошларимиз жанг қилиши аниқ бўлди.


16:45. Оғир атлетикачимиз Шаҳлохон Абдуллаева даст кўтариш баҳсларини 88 кг натижа билан якунлади. У илк уринишда ушбу натижани кўрсатди. Иккинчи ва учинчи уринишларда у 92 ва 93 кг тошни ўзига бўйсундира олмади.


16:35. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз Эронга 1,5 : 2,5 ҳисобларида ютқазиб қўйди. Уч нафар шахматчимизда дуранг, Синдаров эса имкониятни бой бериб қўйди. 

Қизларимиз эса Жанубий Кореяни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Уларнинг барчасида ғалаба!


16:25. Сувга сакраш баҳсларида Вьячеслав Качанов ўз иштирокини давом эттирмоқда. 


16:20. Енгил атлетика. Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсларидаги иштирокини бошлади. У илк чиқишида 6.14 натижа қайд этди


16:05. Оғир атлетикачимиз Шаҳлохон Абдуллаева ўз чиқишини бошлади. 


— Амирхон Содиқов иштирокидаги чорак финал баҳси 3 октябрь куни Тошкент вақти билан 11:20 да бошланади. Ҳамюртимизга кореялик Вусьёк Ли рақиблик қилади.


15:06. Амирхон Содиқов нимчорак финалда вьетнамлик Қуок Фонг Лени 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Таъкидлаш жоиз, вьетнамлик спортчи бироз олдин Ўзбекистоннинг бошқа бир спортчиси Чен Яо Юй устидан ғалаба қозонган эди.


14:37. Камондан отиш. 1/16 финал баҳслари якунланди. Зиёдахон Абдусатторова бангладешлик, Нилуфар Ҳамроева вьетнамлик рақибига мағлуб бўлди. Амирхон Содиқов эса япониялик рақибини 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. 


14:13. Камондан отиш. Яккалик баҳслари давом этмоқда. Зиёдахон Абдусатторова покистонлик рақибасини, Нилуфар Ҳамроева эса бутанлик рақибасини 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва 1/16 финалга йўл олди. Айни дамда 1/16 финал баҳслари старт олган.


13:38. Камондан отиш. Яо Юй Чен 1/32 финал босқичида вьетнамлик Қуок Фонг Лега қарши баҳс олиб борди ва 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.  


12:29. Чим устида хоккей. Терма жамоамиз сўнгги турда Сингапурга қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Ўзбекистон чим устида хоккей терма жамоаси мусобақани гуруҳ босқичида, олтита терма жамоа орасида бешинчи ўринда якунлади.


9:15. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз 4-турда Эронга қарши ўйнашади. Қизларимиз эса Жанубий Корея вакилларига қарши дона суришади. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


9:01. Камондан отиш. Эркаклар терма жамоамиз 1/8 финалда Эронга, аёллар терма жамоамиз эса Жанубий Кореяга 0:6 ҳисобларида ютқазишди. 


8:50. Каноэда эшкак эшиш (500 м). Артур Гулиев ва Камронбек Ахтамовдан ташкил топган жуфтлик финалда маррага тўртинчи бўлиб келди. 250 метрдан сўнг вакилларимиз биринчи натижани қайд этишаётган эди. Якунда тўртинчи ўринга тушиб қолишди...


8:44. Байдаркада эшкак эшиш (500 м). Озоджон Амриддинов ва Денис Онуфриев жуфтлиги финалда маррага еттинчи бўлиб келди ва афсуски медаль қўлга кирита олмади... Ушбу йўналишда ҳам Хитой олтин медални ўзиники қилиб олди.


8:01. Байдаркачиларимиз яна бир медални қўлга киритишди! Екатерина Шубина ва Арина Танатмишева тандеми жуфтликда маррага учинчи бўлиб келишди. БРОНЗА!


7:57. Нилуфар Зокирова ва Гулбаҳор Файзиевадан иборат каноэчи қизларимиз жуфтликда медалсиз қолишди... Улар маррага бешинчи бўлиб келишди.


7:25. Триатлончиларимиз микст баҳсларида бешинчи натижани қайд этишди. Ушбу йўналишда кучли учликка кириб, медаль қўлга киритишимизга озгина қолганди... Юқорида турган 3 ва 4-ўриндаги Гонконг ва Жанубий Корея биздан сониялар улушида яхшироқ бўлишди...


7:15. Бизда яна бир кумуш медаль! Каноэда 1000 метрга сузиш баҳсларида Владлен Денисов кумуш медалга эга чиқди. У пешқадам Хитой Тайпейи вакилидан сониянинг улушларига мағлуб бўлди... Эххх... Олтинга жуда яқин келганди!


7:04. Кунни медаль билан бошладик! Эшкак эшувчимиз Шаҳриёр Маҳкамов финалда маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медални қўлга киритди! У пойга давомида биринчи ўринга ҳам чиқиб олганди. Бироқ хитойлик спортчи бу борада ҳамюртимиздан яхшироқ ҳаракат қилди.


6:55. Бироздан сўнг байдарка ва каноэда финаллар бошланади. Бир неча ҳамюртимиз стартга чиқади.


6:45. Камондан отиш. Микст баҳсларида (Зиёдахон Абдусатторова/Амирхон Садиқов) Вьетнамга 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдик.


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- - - - - -

2 октябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

6:00. - Камондан ўқ отиш. Микст, нимчорак финал. Ўзбекистон - Вьетнам

7:00. - Байдаркада эшкак эшиш. Эркаклар, 1000 метр, финал. Шаҳриёр Маҳкамов

7:10. - Каноеда эшкак эшиш. Эркаклар, 1000 метр, финал. Владлен Денисов

7:50. - Каноеда эшкак эшиш. Аёллар, жуфтлик, 500 метр, финал. Ўзбекистон (Гулбаҳор Файзиева, Нилуфар Зокирова)

7:55. - Байдаркада эшкак эшиш. Аёллар, жуфтлик, 500 метр, финал. Ўзбекистон (Екатерина Шубина, Арина Танатмишева)

8:10. - Камондан ўқ отиш. Аёллар, жамоавий, нимчорак финал. Ўзбекистон - Корея Республикаси

8:10. - Камондан ўқ отиш. Эркаклар, жамоавий, нимчорак финал. Ўзбекистон - Эрон

8:40. - Байдаркада эшкак эшиш. Эркаклар, жуфтлик, 500 метр, финал. Ўзбекистон (Озоджон Амриддинов, Денис Онуфриев)

8:45. - Каноеда эшкак эшиш. Эркаклар, жуфтлик, 500 метр, финал. Ўзбекистон (Артур Гулиев, Камронбек Аҳтамов)

10:30. - Чим устида хоккей. Эркаклар, "А" гуруҳи, 6-ўйин. Ўзбекистон - Сингапур

12:00. - Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз, жамоавий

12:00. - Шахмат. Аёллар терма жамоамиз, жамоавий

12:25. - Камондан ўқ отиш. Эркаклар, яккалик, 1/32 финал. Яа Юй Чен - Қуок Фонг Ие (Вьетнам)

13:15. - Камондан ўқ отиш. Аёллар, яккалик, 1/32 финал. Зиёдахон Абдусатторова - Ниҳат Наҳед (Покистон)

13:15. - Камондан ўқ отиш. Аёллар, яккалик, 1/32 финал. Нилуфар Ҳамроева - Сонам Чоден (Бутан)

13:45. - Камондан ўқ отиш. Эркаклар, яккалик, 1/16 финал. Амирхон Содиқов

16:00. - Оғир атлетика. Аёллар, 64 кг. Шаҳлохон Абдуллаева

16:00. - Сувга сакраш. Эркаклар, 1 метр, финал. Вячеслав Качанов

16:10. - Енгил атлетика. Аёллар, узунликка сакраш, финал. Шарифа Давронова.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
02 окт 16:40:46
Bulent Ersoy
Baraka tosin sport kanali bitta translatsiyani eplolmayapti qoyil shuniyam qozog'iston kanalida kuraman endi olamsportga raxmat xech bulmasa onlayn xabar berib turibsila
+1   
02 окт 11:50:28
Bulent Ersoy
Biz Qozgistondan 10-9 medal oldinda edik bugun 7 qisqardi hindlar shuncha orqada edi 15 medal farqi bn oldinga utib keti bugu tilla buyicha Tayoeyni oldinga utqizdik bklmadim oxiri nima buladi faqat tilla soni buyicha mas medallar soni buyichayam biznikilar oldinga utishini istardim Inshaalloh omad yor bulsin bugun baydarka va canoega ishongandim xech bumasa qanaqa busayam 6 medal qushiladi deb afsus ungayam ishonch.yo'q ekan omad omad omad
   
02 окт 19:11:20
Bulent Ersoy
Albatda adashgansiz bu yil bitta yosh sportchi chiqqan lidirlar bn bir xil natija kursati shu olish kere edilekin uzimizda shunisixam yo'qku mayli deb bizni nomimizda qatnashapti raxmat kelgusida omad Rossiya chempionini olish keredi
   
02 окт 16:34:50
Bulent Ersoy
Birontasini kuramizmi yo zapisni kuramizmi yana
   
02 окт 15:12:08
Bulent Ersoy
Lekin bizga xozir povtorlar kere tv da faqat povtor berib yotibti kursatila iltimos joni musobaqalarni
   
02 окт 11:22:47
Bulent Ersoy
Bizda bugun kurashda xech kim yo'qmi
   
02 окт 09:26:14
Bulent Ersoy
Guliye jaxon chempioni bulaturib osiyoda medal olmagani ajablanarli
   
02 окт 08:46:12
Bulent Ersoy
Denisov og'idagi oshni kuz oldida oldirib quydi ex undan kura orqada qolgandayam buncha alam qilmasti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг