05 окт 18:44
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг 12-кунида 3 та олтин, 3 та бронза қўлга киритдик
Бугун кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Делегациямиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
Абдумалик Халоков (бокс)
Баҳодир Жалолов (бокс)
Бронза:
Рустам Ассакалов (спорт курашлари)
Актенге Кеунимжаева (спорт курашлари)
Лайлохон Собирова (спорт курашлари)
- - - - -
Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.
18:28. Баҳодир Жалолооооввв! ОЛТИНННН! У финалда қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди!
17:22. ЯНА БИР ОЛТИНННН!!! Абдумалик Халоковвввв!!! У 2-раундда рақибини муддатидан олдин мағлуб этди! Япониялик мураббийлар бир неча нокдаунлардан сўнг рингга оқ сочиқ улоқтиришди!
17:09. Шахмат. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Таиландни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Жамоамиз сафида Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова ва Мафтуна Бобомуродова ғалабага эришган бўлса, Афруза Ҳамдамова дуранг қайд этди.
16:59. ОЛТИНННН! Ҳасанбой Дўсматов финалда таиландлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди!
16:38. Лайлохон Собирова ҳиндистонлик рақибасини муддатидан олдин мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди!
15:50. Шахмат. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Корея Республикасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоамиз сафида Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов дона сурди.
15:31. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева бронза учун жангда ҳиндистонлик рақибасига қарши жанг қилди ва 7:2 ҳисобида ғалабага эришди! Бизда яна бир БРОНЗА!
14:05. Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов бронза учун жангда қозоғистонлик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди ва БРОНЗА медалини қўлга киритди. У рақибини муддатидан олдин мағлуб этди.
13:28. Слаломда эшкак эшиш. Шаҳобиддин Болтабоев саралашда иккинчи натижани қайд этиб, ярим финалга йўл олди.
13:18. Оғир атлетика. Суннатилла даст кўтаришда 165 кг, силтаб кўтаришда 190 кг, умумий ҳисобда 355 кг натижа кўрсатди ва Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади.
12:37. Оғир атлетика. Суннатилла Ўсаров даст кўтариш машқларини 165 кг натижа билан якунлади.
12:26. Шахматчиларимиз 7-тур ўйинларини бошлашган. Эркаклар терма жамоамиз Корея Республикаси, қизларимиз эса Таиландга қарши дона суришмоқда.
12:20. Слаломда эшкак эшиш. Алибек Темиргалиев 95.38 вақт билан ўз саралаш гуруҳида биринчи бўлди ва ярим финалга йўл олди.
12:06. Велопойгачиларимиз ҳам иштирокини якунлади. 210 кмга кечган баҳсларда Муроджон Ҳолмуродов 4:31:11 вақт билан тўққизинчи, Дмитрий Бочаров эса 4:32:50 вақт билан йигирма учинчи бўлиб маррани кесиб ўтди. Беҳзодбек Раҳимбоев ҳамда Акрамжон Суннатов эса пойгани якунлай олмади.
12:02. Суннатилла Ўсаров даст кўтаришдаги иштирокини бошлади. У илк уриниш учун 160 кг тошга буюртма берган.
11:35. Каратэчимиз Бону Эгамбердиева чорак финал доирасида иорданиялик Ҳала Алқади билан баҳс олиб борди ва муросасиз беллашувда 7:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
11:27. Каратэ. Бону Эгамбердиева (-68 кг) нимчорак финал босқичида таиландлик Кевалин Сонгклин билан жанг қилди ва ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
— Тошкент вақти билан 14:00 да юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ҳал қилувчи беллашувлар бошланади. Уч нафар спортчимиз бронза медали учун гиламга чиқади:
97 кг. Рустам Ассакалов - Ислам Умаев (Қозоғистон)
50 кг. Актенге Кеунимжаева - Пожа Геҳлот (Ҳиндистон)
57 кг. Лайлохон Собирова - Манси (Ҳиндистон).
10:04. Рустам Ассакалов ўтиш босқичида қирғизистонлик Узур Жузупбековни 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
9:55. Актенге Кеунимжаеванинг камбожалик рақиби жангга чиқмади ва бу орқали ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Унга бу йўлда ҳиндистонлик Пожа Геҳлот рақиблик қилади.
9:40. Рустам Ассакалов ҳам 1-ўтиш босқичида иштирок этади. Унга қирғизистонлик Узур Жузупбеков рақиблик қилади.
9:27. Актенге Кеунимжаеванинг рақиби Ремина Ёшимото финалга йўл олди. Бу орқали ҳамюртимиз ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Актенгега ўтиш босқичидаги илк рақиб камбожалик Самнанг Дит рақиб бўлади.
9:23. Аёллар кураши. Лайлохон Собирова (57 кг) ярим финал доирасида япониялик Цугуми Сакураига қарши баҳс олиб борди ва 0:11 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди ҳамюртимиз бронза медали учун курашади.
9:14. Слаломда эшкак эшиш. Алибек Темиргалиев ҳамда Шаҳобиддин Болтабоев иккинчи саралаш босқичида иштирок этади. Темиргалиевнинг чиқиши 12:00 да бошланса, Шаҳобиддин Болтабоев 12:52 да ярим финал йўлланмаси учун курашади. Улар бироз аввал илк саралаш босқичидан ўта олмаган эди.
9:01. Жиу-житсу. Гулнур Муратбаева (-48 кг) 1/16 финал босқичида кореялик Ким Сиеун билан жанг қилди ва 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:53. Юнон-рум кураши. Темурбек Насимов (130 кг) чорак финал доирасида қозоғистонлик Алимхан Сиздиков билан тўқнаш келди ва 1:9 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:50. Каратэ. Қувончбек Муҳаммадиев (-75 кг) 1/16 финал босқичида эронлик Гҳончеҳ Асғарига қарши баҳс олиб борди ва 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:41. Слаломда эшкак эшиш. Шаҳобиддин Болтабоев ва Жонибек Темиргалиев иштирок этган саралаш баҳсларида Темиргалиев 97.26 вақт билан тўртинчи, Болтабоев эса 108.76 вақт билан саккизинчи натижани қайд этди. Жонибек Темиргалиев ушбу натижаси орқали ярим финалга йўл олди.
8:39. Аёллар кураши. Лайлохон Собирова (57 кг) чорак финалда таиландлик Ту Кай Срипрапага қарши баҳс олиб борди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
8:35. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева (50 кг) чорак финалда япониялик Ремина Ёшимотога қарши баҳс олиб борди ва 3:14 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:13. Жиу-житсу. Сарварбек Раҳмонбердиев (-62 кг) 1/16 финал доирасида фаластинлик Моҳаммад Ажаж билан баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
7:53. Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов (97 кг) нимчорак финал босқичида эронлик Моҳаммадҳади Саравига қарши баҳс олиб борди ва 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
7:41. Юнон-рум кураши. Темурбек Насимов (130 кг) нимчорак финалда япониялик Сота Окумурани 9:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.
7:34. Жиу-житсучимиз Сирожбек Рустамов 1/16 финал босқичида таиландлик Сувижак Кунтонгга қарши жанг қилди ва 0:50 (сабмишен) ҳисобида мағлуб бўлди.
7:12. Курашчимиз Жасмина Иммаева нимчорак финал босқичида ҳиндистонлик Антимга қарши баҳс олиб борди ва 0:11 ҳисобида имкониятни бой берди.
7:05. Велоспортчиларимиз Дмитрий Бочаров, Муроджон Холмуродов, Бекзодбек Раҳимбоев ҳамда Акрамжон Суннатов ўз иштирокини бошлади.
6:58. Слаломда эшкак эшиш. Анвар Клевлеев 92.44 вақт билан ўн уч нафар спортчи орасида биринчи, Алибек Темиргалиев эса 96.48 вақт билан еттинчи натижани қайд этди. Клевлеев бу натижаси орқали ярим финалга йўл олди.
6:46. Жиу-житсучиларимиз Ҳусрав Ҳолов қирғизистонлик, Ҳасанжон Набиев эса иорданиялик рақибига ютқазиб қўйди.
6:30. Марафон финалида иштирок этган Шоҳрух Давлатов 2:17:49 вақт билан ўн олти нафар спортчи орасида тўққизинчи натижани қайд этди.
Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.
- - - - - -
5 октябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
4:00. - Енгил атлетика. Эркаклар, марафон, финал. Шоҳрух Давлатов
5:30 дан сўнг - Каратэ. Эркаклар, -75 кг, 1/16 финал. Қувончбек Муҳаммадиев - Гҳончен Асғари (Эрон)
6:00. - Спортча альпинизм. Эркаклар, саралаш. Артьём Баранов
6:00. - Спортча альпинизм. Аёллар, саралаш. Ирода Рапикова, Асал Исломова
6:00. - Жиу-житсу. Эркаклар, -69 кг, 1/16 финал. Ҳусрав Ҳолов - Токторбай Жусуп Улуу (Қирғизистон)
6:00. - Жиу-житсу. Эркаклар, -69 кг, 1/16 финал. Ҳасанжон Набиев - Абделкарим Алрашид (Иордания)
6:00 дан сўнг. - Жиу-житсу. Эркаклар, -62 кг, 1/16 финал. Сирожбек Рустамов - Сувижак Кунтонг (Таиланд)
6:00 дан сўнг. - Жиу-житсу. Эркаклар, -62 кг, 1/16 финал. Сарварбек Раҳмонбердиев - Моҳаммед Ажаж (Фаластин)
6:00 дан сўнг. - Жиу-житсу. Аёллар, -48 кг, 1/16 финал. Гулнур Муратбаева - Ким Сиеун (Корея Республикаси)
6:30. - Слаломда эшкак эшиш. Эркаклар, саралаш. Анвар Клевлеев, Алибек Темиргалиев
7:00. - Велошоссе. Эркаклар, финал. Дмитрий Бочаров, Муроджон Холмуродов, Бекзодбек Раҳимбоев, Акрамжон Суннатов
7:00. - Аёллар кураши. 53 кг, нимчорак финал. Жасмина Иммаева - Антим (Ҳиндистон)
7:00. - Аёллар кураши. 57 кг, чорак финал. Лайлохон Собирова - С. Дубе (Непал)/С. Ту Каев (Таиланд) баҳси ғолибига қарши
7:00 дан сўнг. - Юнон-рум кураши. Эркаклар, 130 кг, нимчорак финал. Темурбек Насимов - Сота Окумура (Япония)
7:00 дан сўнг. - Юнон-рум кураши. 97 кг, нимчорак финал. Рустам Ассакалов - Моҳаммадҳади Сарави (Эрон)
7:00 дан сўнг. - Аёллар кураши. 50 кг, чорак финал. Актенге Кеунимжаева - Ёшимото (Япония)/Дит Самнанг (Камбоджа) баҳси ғолибига қарши
7:48. - Слаломда эшкак эшиш. Эркаклар, саралаш. Шаҳобиддин Болтабоев, Жонибек Темиргалиев
10:50. - Спортча альпинизм. Эркаклар, саралаш. Артьём Баранов
10:50. - Спортча альпинизм. Аёллар, саралаш. Ирода Рапикова, Асал Исломова
11:00 дан сўнг - Каратэ. Аёллар, -68 кг, нимчорак финал. Бону Эгамбердиева - Кевалин Сонгклин (Таиланд)
12:00. - Шахмат. Эркаклар, жамоавий, 7-тур
12:00. - Шахмат. Аёллар, жамоавий, 7-тур
12:00. - Оғир атлетика. Эркаклар, 96 кг. Суннатилла Ўсаров
16:45. - Бокс. Эркаклар, -51 кг, финал. Ҳасанбой Дўсматов - Титисан Панмот (Таиланд)
17:15. - Бокс. Эркаклар, -57 кг, финал. Абдумалик Халоков - Шудаи Ҳарада (Япония)
18:15. - Бокс. Эркаклар, +92 кг, финал. Баҳодир Жалолов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон).
Фикрлар
hindladan oshamiz deb uylabman chuchvarani xom sanabman shekir umuman trenerni almashtirish kere