10 дек 07:23
Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Интер" қаршилигини енга олмади
Гарчи учрашувда мезбонлар кўплаб хавфли вазиятларни содир этган бўлишсада, "Интер" ҳимоячилари хотиржам тарзда мезбонларнинг ҳужумларини бартараф этишди. Натижада "Ювентус Стэдиум"да йиғилган мухлислар бу оқшом гол кўришмади.
Ушбу дурангдан сўнг "Ювентус" 38 очко билан А Серияда 38 очко билан иккинчи поғонада бораётган бўлса, мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган "Интер" очколари сонини 40 тага етказиб, чемпионатда карвонбошлилик қилмоқда.
Италия чемпионати, 16-тур.
"Ювентус" – "Интер" 0:0 (0:0, 0:0)
"Ювентус" – Шченсни, Кьеллини, Бенатия, Де Шильо, Хедира (Дибала, 75), Асамоа, Матюиди, Пьянич (Бентанкур, 85), Куадрадо, Манжукич, Игуаин.
"Интер" – Ханданович, Шкриньяр, Сантон (Далберт, 63), Д`Амброзио, Миранда, Весино, Валеро, Брозович, Кандрева (Гальярдини, 69), Перишич, Икарди (Эдер, 86).
Огоҳлантиришлар: Бенатия (27), Брозович (29), Игуаин (39), Перишич (40), Сантон (61), Д`Амброзио (87), Весино (90).
Фикрлар