UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0

20 окт 16:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Халаков: «Рақибдан реванш олинди, олтин медаль ва вазифа бажарилди»

Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига сўнгги олтин медални боксчимиз Абдумалик Халаков тақдим этди.

Ушбу муваффақият ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. У мусобақа давомида Аргентина, Албания, Украина вакилларини мағлубиятга учратди. Боксчимиз финалдаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинларга лицензия қўлга киритишнинг ўзи қийин бўлганди. Будапештда ўтказилган жаҳон чемпионатида бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонгандим. Ўшанда ўз олдимга ўсмирлар Олимпия ўйинларида чемпион бўлиш вазифасини қўйгандим. Бундан бошқа ўринни ўйлаб ҳам кўрмагандим ва тайёргарликларга зўр бердим.

Гарчи, мухлислар тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаган бўлсаларда, аргентиналик боксчига қарши жангда кўп ҳам қийналганим йўқ. Финалда эса украиналик рақибга қарши баҳс қийин бўлди. У жанг давомида ринг бўйлаб қочиб юрди. Озарбайжонда ўтказилган мусобақада унга мағлуб бўлгандим. Бу сафар мен реванш олмоқчи эдим. Ўзаро ҳисоб-китобларимиз бор эди. Мен кўрсатмаларни тўлиқ бажардим. Энди катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмоқчиман. Ҳали янада ривожланишим керак. Келажакда ўз имкониятларимни катталар ўртасидаги Олимпиадада намойиш этмоқчиман», – деди боксчи.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг