31 мар 10:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Абдуқаҳҳоров Спенснинг IBF камарига расмий даъвогарга айланди!
Хабар берганимиздек, бугун профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилиб келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров муҳим ғалабасини нишонлаганди.
Ҳамюртимиз АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ўтган бокс оқшомида япониялик 32 ёшли Кеита Обарага қарши жанг ўтказган ва 12 раунд якунларига кўра 115-113, 117-111, 118-110 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ушбу ғалаба 25 ёшли Абдуқаҳҳоровга IBF чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятини берди. Яъни, юртдошимиз айни пайтда IBF чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Эррол Спенс билан жанг ўтказишга расмий даъвогарга айланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар