09 май 08:40
Янгиликлар
Теннис
Абдураимованинг Япониядаги илк рақибаси маълум
Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннис маликаси Нигина Абдураимова Япониянинг Фукуока шаҳри мезбонлик қилаётган турнирда иштирок этади.
Fukuoka International турнирининг мукофот жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз ушбу мусобақанинг учинчи рақамли теннисчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Қуръа натижасига кўра теннисчимиз биринчи даврада австралиялик Моника Адамчакка қарши кортга чиқади. Абдураимова WTA рейтингида 166, Адамчак эса 834-поғонадан жой олган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар