UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50U-17 Осиё кубоги. Бугун Австралияга қарши баҳс олиб борамиз 0 10:42Ёш каратэчиларимиз Филиппинга жўнаб кетишди 0 10:24Осиё чемпионатига энг кўп йўлланма қайси терма жамоа боксчиларига насиб этди? 0 09:57Шоҳрух Мамедов Астана Гран-приси ғолиби! Шерзод Намозов ҳисобида кумуш медаль 0 09:32Забит Магомедшарипов: "UFC менинг чемпион бўлишимни хоҳламади" 0 09:06"Ал Насср" "Ал Ҳилол" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборди, лекин... 0 08:45Кутганмидингиз? Фазлиддин Ғоибназаров Элмурод Ҳақназаров билан жанг қилади 0 08:24Шон Стрикленд — Хамзат Чимаев ҳақида: "Ўртамиздаги нафрат ҳақиқий эди" 0 08:03Велотрек бўйича "Namangan Grand prix" мусобақаси бўлиб ўтди 0 19:44Ҳусанов "Манчестер Сити"да мавсум футболчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда 0 19:23"Америкалик ватанпарвар сифатида айтаманки - Чимаев ғалаба қозонганди" - Сехудо 0 19:02"Ҳар бир ҳақорат учун жавоб берасан!". Имавов Стриклендга мурожаат қилди 0 18:41Инсайдер Макгрегорнинг кейинги жанги деярли аниқ эканлигини айтди 0 18:20Энцо Мареска "Ман Сити"да Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:59Арман Царукян Хамзат Чимаевни мағлуб этгани учун 50 000 доллар тўлайди 0

28 сен 09:40
Янгиликлар

Теннис

Афсоналар келмаган бу йилги Лэйвер Кубоги аввалгидек жозибали ўтмадими? (Таҳлил)

Теглар :  Лэйвер Кубоги
Якшанба куни Бостонда 2017 йилда ташкил этилган ва тезда кўпчилик учун тақвимнинг энг севимлиларидан бирига айланган, Рожер Федерер асос солган кўргазмали турнир - Лэйвер Кубоги якунланди.

Мусобақада Европа ва Жаҳон терма жамоалари тўқнаш келди. Бу йил Европа жамоаси тўртинчи бор ўтказилган турнирда тўртинчи совринни қўлга киритди. Бу йилги турнир аввалгидек қизиқарли ўтмади. Сабаби Европа ва Жаҳон терма жамоаларининг таркиблари тенг эмас эди. 

Европа жамоасида фақат Топ-10даги теннисчилар ўйнашди:

Даниил Медведев (2)

Стефанос Циципас (3)

Александр Зверев (4)

Андрей Рублёв (5)

Маттео Берреттини (7)

Каспер Руд (10).


Жаҳон терма жамоасида эса кучли ўнликдан бирорта ҳам теннисчи йўқ эди:

Феликс Оже-Альяссим (11)

Денис Шаповалов (12)

Диего Шварцман (15)

Рейли Опелка (19)

Жон Изнер (22)

Ник Кириос (95).

Бундан ташқари, иштирокчиларнинг натижалари бутунлай бошқача эди. Европа жамоасининг ҳар бири бу йил ўз фаолиятининг энг яхши мавсумини ўтказди. Бу йил улар "Катта Дубулға", Олимпиада ва тўртта "Мастерс"да ғолиб бўлишди. Жаҳон терма жамоаси эса иккита ATP 250 совринига эга эди.

Мавсум давомида Европа жамоасининг олти нафар теннисчиси Жаҳон жамоасининг олти аъзоси билан 22 марта тўқнаш келган ва 17 ўйинда ғалаба қозонган.

Ҳа, Бостонда қийин ўйинлар бўлди, лекин кубокни ким қўлга киритишида шубҳа йўқ эди. Европа жамоасидагилар ҳозир эркаклар теннисида анча кучлироқ. Ўтган йиллардаги турнирларда кураш охиригача давом этган эди, чунки Жаҳон терма жамоаси одатда барча жуфтлик учрашувларида ғалаба қозонган эди. 

Афсоналар турнирга келмади ва бу ўзига хос муҳитга қаттиқ таъсир қилди

Аммо Лэйвер Кубогининг моҳияти аслида уни ким ютиши эмас. Хулоса шуки, турнир формати теннисчилар билан ўзаро мулоқот қилиш учун ноёб имкониятларни беради. Улар бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишади ва уларнинг барчаси бир-бирининг ўйинларида катта гуруҳ бўлиб ўтиришади. Учрашувлар давомида улар ўз шерикларига маслаҳат беришлари мумкин.

Ва албатта, бу турнирнинг ўзига хос жозибаси, биз илгари Федерер, Надаль ва Жоковични янгича қиёфада кашф қилган эдик. Афсоналар бир-бирлари билан яхши мулоқот қилишган ва Европа жамоасида ажойиб муҳитни яратишган эди. Бу ҳар доим турнирнинг энг жозибали қисми бўлган.

Бу йил уларнинг ҳеч бири мусобақага келмади. Турнирнинг асосий юлдузлари Медведев, Циципас ва Зверев эди. Шунга қарамай, турнир давомида ажойиб дамлар бўлди. Масалан, Рублёв ва Циципаснинг жуфтликдаги чиқиши ажойиб ўтди. 

Умуман олганда, афсоналарсиз, ўзаро муносабатлар жуда совуқ эди. Ва буни тушуниш мумкин: мусобақанинг асосий юлдузлари бир-бири билан энг фаол рақобат даврини бошдан кечираётган йигитлар ва агар улар уч кун давомида энг яхши дўст бўлиб қолишса, жуда ғалати бўларди. Федерер, Надаль ва Жоковичнинг муносабатлари мувафаққиятининг асосий сабаби эса улар ёши каттароқ ва тарихий ғалабаларга эришганлар. Рақобат таранглиги бироз пасайгани уларга очилиш имкониятини берган эди.

Шундай қилиб, Лэйвер Кубогида Андрей Рублёв ва Александр Зверев жуфтлиги Рейлли Опелка ҳамда Денис Шаповаловдан иборат Жаҳон терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, умумий ҳисобни 14:1 кўринишига келтиришди. Жаҳон терма жамоаси қолган баҳсларда максимал 9 очко жамғариши мумкин эди. Шу боис ҳам баҳс муддатидан илгари тўхтатилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг