UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

30 окт 09:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пакьяо Мейвезер билан реванш жанги музокаралари ўтказилаётганини тасдиқлади

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 46 ёшли Мэнни Пакьяонинг 48 яшар Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги ўтказиши ҳақида хабар тарқаганди.

Филиппинлик бокс афсонаси бу хабарлар асосга эга экани, музокалар ҳам бошланганини маълум қилди. Реванш мақомидаги жанг 2026 йилда бўлиб ўтиши мумкин. Пакьяо шу йилнинг ёзида профессионал рингга қайтган ва ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Марио Барриосга қарши 12 раундлик жангда дуранг натижа қайд этганди. Мейвезер эса 2017 йилдан бери профессионал рингга чиқмаган.

Яқинда Netflix стриминг хизмати Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги реванш жанги трансляциясига қизиқиш билдиргани ва у апрель ойида Лас-Вегасда кўргазмали эмас, балки тўлақонли профессионал жанг сифатида ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

"Флойд қайтса бўлди, бу амалга ошади, мен аллақачон қайтдим, - деди Пакьяо The Sun нашрига берган интервьюсида. - Музокаралар бўляпти. Флойд билан эҳтимолий реванш муҳокамасини бошлашдан хурсандман. Албатта, реванш олиш учун яхши имконият бор, чунки мен жангларни давом эттиряпман, аммо бу фақат Флойд қайтиб келган тақдирдагина амалга ошади". 

Маълумот учун, Пакьяо ва Мейвезер ўртасидаги биринчи жанг 2015 йилда бир неча йиллик музокаралардан сўнг бўлиб ўтган ва унда Мейвезер ғалаба қозонганди. 

"Мен ўша пайтдаёқ реванш олишни хоҳлаганман. Операциядан кейин рингга қайтишга тайёр эдим. Ҳозир боксдаги фаолиятимни давом эттиришим учун Худо менга куч ва яхши соғлиқ бермоқда. Мен жангчиман ва ҳеч кимдан қочмайман. Мен ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишим мумкин", - деди Мэнни.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг