UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11UFC 330 турнири иштирокчилари жанглардан қанча гонорар ишлаб олишгани маълум бўлди 0 09:39"Ланс" ПСЖни мағлуб этиб, Франция Суперкубоги соҳибига айланди 0 09:00Хабиб Махачевнинг кечаги ғалабасига илк бор муносабат билдирди 0 08:23Grand Chess Tour: Синдаров 6-турда пешқадамлардан бири Каруана билан ўйнади 0 07:57Махачев Гэрри билан тўқнашув ҳақида: "Бир неча сонияга "юлдузчалар" кўринди" 0 07:32"Башакшехир" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовда гол, Файзуллаевда ассист + ВИДЕО 0 21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0

20 июн 15:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди

Бир кун аввал собиқ чемпион кичик Флойд Мейвезерни шартномани бузганликда айблаган CSI Sports Events компанияси нафақат уни судга берди, балки 27 июнь куни Грецияда ўтиши керак бўлган Мейвезернинг Майк Замбидисга қарши жангига алоқадор барча ташкилотларга судгача бўлган даъволарни юборди.

Натижада, ушбу жангни трансляция қилмоқчи бўлган DAZN стрим сервиси бокс оқшомини ўз дастуридан олиб ташлади, Ticketmaster эса шоуга чиқарилган чипталар сотувини тўхтатди.

CSI Sports Events маълумотларига кўра, Мейвезер ўтган йили Майк Тайсон ва Мэнни Пакьяога қарши жангларини ташкил этиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни ушбу компанияга топширган ва бунинг учун 4,65 миллион доллар аванс олганди. Шартнома шартларига кўра, Мейвезер CSI Sports олдидаги мажбуриятларини бажармагунча бошқа жангларда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас эди. Бироқ, аванс олганидан кўп ўтмай, у Майк Замбидисга қарши жангини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо ва Мейвезер аллақачон реванш жанги учун шартнома имзолаган, бироқ унинг аниқ санаси ва жойи ҳали аниқланмаган: 19, 25 ва 26 сентябрь саналар ҳамда Лас-Вегасдаги турли ареналар оқшом манзили учун айтилмоқда.

Майк Тайсонга қарши кўргазмали жангга келсак, у дастлаб 25 апрелга режалаштирилган эди, кейин 30 майга (Тайсоннинг жароҳати сабаб) ва бироз кейинроқ кузга кўчирилди. Ушбу жанг Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса шаҳрида Муҳаммад Али ва Жорж Форман ўртасида бўлиб ўтган афсонавий жангнинг кунига тўғри келиши режалаштирилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг