30 окт 10:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳасаннинг собиқ рақиби Хамзат Чапанов Octagon League чемипонига айланди
Кеча Остона шаҳрида (Қозоғистон) ММА бўйича Octagon 80 турнири ташкил этилди.
Оқшомнинг марказий баҳсида россиялик аралаш яккакураш устаси Хамзат Чапанов Қозоғистон вакили Бауржан Куанишбаев билан тўқнаш келди. Жангда Чапанов ҳакамларнинг якдил қарори ила ғалаба қозонди ва ўрта взан тоифасида Octagon League'нинг янги чемпионига айланди.
Бу орқали Хамзат фаолиятидаги 21-жангида 16-ғалабасини нишонлади. Куанишбаев ҳисобида эса энди 19 та ғалабадан ташқари 7 та мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Хамзат Чапанов 2023 йил сентябрь ойида таниқли ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов билан жанг қилиб, ғолиб бўлганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар