UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

30 окт 12:43
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ 2. "Андижон" жойлашган гуруҳда пешқадам ўзгарди

"Андижон" жамоамиз қатнашаётган ОЧЛ 2 нинг B гуруҳида 29 октябрь куни битта учрашув бўлиб ўтди.

Баҳрайнда "Ал Ҳалдия" Қатарнинг "Ал Аҳли" жамоасини қабул қилди. 

Гап шундаки, B гуруҳида 3-тур ортда қолган ва олдинда 4-тур баҳслари кутмоқда. Бироқ "Ал Ал Ҳалдия" - "Ал Аҳли" учрашуви 5-тур доирасида ўтказилди. Ушбу ўйиннинг барвақт ўтишига сабаб шуки, Баҳрайн терма жамоасининг Араб Кубоги саралашида қатнашиши инобатга олиниб, тақвим эълон қилинганида ҳам ушбу ўйин 29 октябрга белгиланган. 

"Андижон" эса 5-турни 26-ноябрь куни "Бобур Арена"да Туркманистоннинг "Аркадаг" клубига қарши ўтказади.

29 октябрь. "Ал Ҳалдия" - "Ал Аҳли" -1:2 (0:0). 

Голлар: Дрис Феттоуҳи, 65 - 0:1. Муҳаммад Ал Ромайҳи, 74 - 1:1. Секоу Янсан, 90 - 1:2.

Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Аҳли"нинг очколар сони 6 тага етди ва улар айни вақтда турнир жадвалини бошқариб туришибди. "Ал Ҳалдия"нинг ҳисобида эса 5 очко бор. "Андижон" айни вақтда 3 очкога эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг