29 окт 11:05
Янгиликлар
Футбол

Афсонавий дарвозабон Шовковский энди мураббий
Украина терма жамоаси ҳамда Киевнинг “Динамо” клуби афсонавий дарвозабони Александр Шовковский мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.
Украина футбол федерацияси томонидан ташкил этилган А ва В мураббийлик лицензияси учун ўқув курсларида Шовковскийдан ташқари, яна 26 нафар футболчилар тахсил олган.
Улар орасида Андрей Воронин, Ян Лаштувка, Эдуардо, Александр Горяинов, Виталий Лисицкий каби футболчилар бор. Имтихонларни афсонавий мураббий Йожеф Сабо ҳамда Валерий Шамардин қабул қилишган.
Ҳавола :
Фикрлар