19 июл 08:46
Янгиликлар
Футбол
Агент МЮ футболчиси "Ювентус"га ўтаётганини тасдиқлади
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармианнинг агенти Туллио Тинтининг айтишига кўра, мижози "Ювентус"га ўтиш арафасида.
“Музокаралар муваффақиятли ўтмоқда. Биз “Ювентус” вакиллари билан доимий мулоқотдамиз. Тез орада ҳаммаси ҳал бўлади. Бунга жуда ҳам оз қолди”, - деди Тинти.
Аввалроқ футболчининг хизматларига “Интер” ҳам қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Ҳавола :
Фикрлар