UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Баҳодир Жалолов Чеченистондаги турнирда илк жангини ўтказди 0 22:48Оғир вазнли боксчимизда нокаутли ғалаба 0 22:25Ахмат-Хожи Қодиров хотира турнири. Козимбек мезбон боксчига хеч қандай имконият қолдирмади 0 22:08Волейбол. Ўзбекистон кетма-кет иккита ғалабага эришиб, муддатидан олдин ярим финалга йўл олди 1 21:40"Барселона" ва "Ювентус" футболчи алмашмоқчи 0 21:15Яна бир боксчимиз Грознийдаги мусобақада жанг қилди 0 20:51Ахмат-Хожи Қодиров турнири. Маҳмуд Гаипов мезбон спортчига қарши жанг қилди 0 20:41Ўзбекистон яна икки спортчини маҳаллийлаштирди 1 20:37Юрген Клопп мураббийлик фаолиятини якунлаши мумкинлигига шаъма қилди 0 20:15Файзиев Москва турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 19:48Серена Уильямс ўзининг энг севимли ёш теннисчиси ким эканлигини айтди 0 19:20Чеченистон. Икки боксчимиз ғалаба билан бошлади 0 18:59Аҳмедовсиз ўйнаган "Шанхай СИПГ" бир киши кам қолган "Лунэн"га ютқазди ва Кубок финалига чиқа олмади 0 18:38Узоқ кутилган ғалаба! "Ҳумо" Россия клубини мағлуб этди 0 18:17Сехудо қирғизистонлик гўзалга жавоб қайтарди 1

06 фев 16:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аҳмадалиев бир йўла иккита камар учун жанг ўтказиши мумкин

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида қитъалараро WBA чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиевнинг ушбу йўналишнинг тўлақонли чемпиони Дэниэл Романга қарши жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққанди.

Маълумотларга кўра, Роман бирлаштирувчи чемпионлик жангида ушбу вазннинг IBF йўналиши чемпиони Ти Жей Дохэнига қарши рингга кўтарилиши мумкин. 

Бу хабарни Thompson Boxing промоутерлик компанияси вакили Алекс Кампоново ҳам тасдиқлади. Роман айнан ушбу компания мижози ҳисобланади. 

Аслида бугун WBA томонидан Дэнил Романнинг расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевдан ҳимоя қилиши шартлиги ва бу борада промоутерлар ўртасида жанг ҳуқуқи бўйича савдо ўтказилиши керак эди. 

Лекин ушбу савдо 13 февраль кунига қолдирилди. Шу билан бир қаторда WBA Дэнил ва Ти Жей ўртасида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилишини тасдиқлади. Жанг ғолиби эса Аҳмадалиевга қарши жангда рингга чиқиши шарт бўлади. 

Жуда катта эҳтимол билан бирлаштирувчи чемпионлик жанги апрель ойининг биринчи ўн кунлигида Калифорнияда ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+3   
06 фев 17:09:09
Dilshot Solihov
Bitta narsani Daniyel tushinib turibdi Murotjonga kuchi yetmidi shu Daniyelni iktta ushta janglarini ko'rib Manimcha Murotjondan qochsa kere digan fikir keludi. Sababi Daniyalni tezligi bu vazinga ayniqsa Ahmadaliyovga deyarli muomo keltirmidi agarda gabariti dimasa Murotjom Zaratega sariplagam ravuntlardanham kam vahtta yutadi na chora kutamiz. Murotjon hozirgi kunda Lamachenkani uslubini o'zlashtirgan yonga o'tish kilinchdan yechilish hamda ravundning 3 daqiqasidan boshlab dahshatli bo'ks namoyish etishi bir so'z bilan etkanda lamachenkani uslubini 95 foyizga o'zlashtirgan. Bu vazinda etibor berib qarasak Murotjoga birgina jiddi raqib bor Gilermo rigondis boshqa bo'kischilarni imkoniyati Ahmadaliyvnikidan pasroq!!!
   
06 фев 16:52:09
JasurBeK
Ahmadlaiyevga omad.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг