15 июн 13:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Актёрларни эмас, чемпионларни жангга чорла". МакГрегорга жавоб қайтаришди
Бокс бўйича WBA йўналишида биринчи яримўрта вазн тоифаси чемпиони Режис Прогрейс ижтимоий тармоқ орқали ММАчи Конор МакГрегорга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Конор бир неча кун олдин Прогрейснинг менежери ҳисобланган актёр Марк Уолбергни жангга чорлаганди.
"Актёрларга "вызов" ташлама. Ҳақиқий жаҳон чемпионларини жангга чорла. Мен аввал сен билан рингда учрашаман ва аниқ дабдалангни чиқараман. Кейин эса саккизбурчак ичида жанг қиламиз ва ўша ерда ҳам сени дўппослайман!
Агар сен ҳақиқий жангчи бўлсанг актёрлар билан уришиб юрма. Аниқроғи - менежеримга гапирма. Менимча, мен сен билан рингда ҳам, октагонда ҳам жанг қилишга тайёр бўлган ягона чемпионман", - деди Прогрейс.
Ҳавола :
Манба : AllBoxing
Фикрлар