UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Царукян Мовсар Евлоевнинг чемпионлик имкониятига эга чиққанини ҳазм қила олмаяпти 0 10:31Уайт Нейт Диаз ва промоушен ўртасидаги шартномага муносабат билдирди 0 10:10"Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этди. Месси 901-голини урди 0 09:49Рибакина Майами турниридаги юришини давом эттирмоқда 0 09:28Хабиб Нурмагомедов ҳам Мовсар Евлоевнинг ғалабасини тўртта сўз билан таърифлади + ФОТО 0 09:0740 ёшли Овечкин NHL плей-офф босқичи билан ҳисоблаганда 1000-голини урди + ФОТО 0 08:46Голларга бой, қизил карточка кўрсатилган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди 0 08:25"Жейк Пол тез орада эълон қилади" — Мокаев MVP промоушенида иштирок этишига ишора қилди 0 08:04Карлос Алькарас Майами "Мастерс"дан "учиб" кетди 0 07:43Ислам Махачев Мовсар Евлоевнинг ғалабасига муносабат билдирди + ФОТО 0 07:22Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" билан илк совринини қўлга киритди + ФОТО 0 07:01Тахмина Икрамова яна 3 та медалга эга чиқди 0 18:36Россияда Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари рақобати таҳлил қилинди 0 18:15Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги Жейрон Эннис икки йўналиш чемпиони билан музокара олиб бормоқда 0 17:54"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда 0

29 май 07:24
Янгиликлар

Футбол

"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи

Португалиялик футболчи бунга қарши эмас.

"Ал Насср" ва Криштиану Роналду шартномани узайтириши мумкин.

Форварднинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Манбанинг хабарига кўра, Саудия клуби Роналду билан шартномасини яна бир йилга - 2026 йилгача узайтириш бўйича музокара олиб боришни режалаштирмоқда. Криштиану бундай таклифга қарши эмас. Агар шартнома узайтирилса, унинг маоши оширилади. Ҳозир унга бонусларни ҳисобга олмаганда, 200 миллион евро тўланади.

Роналду билан шартномани узайтириш устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Саудия Арабистони лигаси 2025 йил телевидение билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бориши кераклигини инобатга олган ҳолда, ҳужумчини сақлаб қолиш зарур, деб ҳисобламоқда.

Агар унинг шартномаси узайтирилса, Роналду камида 41 ёшга тўлгунича футболда қолади. Қолаверса, “Ал Насср” билан янги келишув унга 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Якунланган мавсум Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 31 ўйинида 35 та гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг