UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

29 дек 11:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алан Пикассо Наоя Иноуэдан қабул қилган фаолиятидаги илк мағлубиятига изоҳ берди

Мексикалик 25 ёшли боксчи Алан Давид Пикассо 27 декабрь куни Ар-Риёдда биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилганди.

Пикассо 12 раунд тўлиқ давом этган чемпионлик жангида япониялик мутлақ жаҳон чемпионига ҳакамларнинг якдил қарори билан 111-117, 109-119, 108-120 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган Пикассо жанг ҳақида гапирар экан, жаҳон чемпиони бўлиш умидини йўқотмаганини ҳам урғулади.

"Бу жуда оғир жанг бўлди. Иноуэ ўта портловчи ва тезкор эди, - деди Пикассо The Ring нашрига берган интервьюсида. - Бироқ жангнинг сўнгги раундларида баъзи жиҳатларда устунликни ҳис қилдим, аммо яна тан оламан, жанг оғир кечди. Мен Иноуэдан янада оғирроқ, янада портловчи ва кучлироқ жангни кутгандим. Ўзимни мағлуб ҳис қилмаяпман ва ҳали ҳам жаҳон чемпиони бўлиш орзуим бор. Тайёрланиб, яна кучлироқ бўлиб қайтаман.

Маълумот учун, Алан Давид Пикассо проф боксда 34 та жанг ўтказиб, 32 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Наоя Иноуэга қарши Жаҳон чемпионлик камари учун жангдаги мағлубият унинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг