03 сен 17:02
Янгиликлар
Теннис
Алекс Де Минаур US Open 1/4 финалига чиқди
Дунёнинг 10-ракеткаси Алекс Де Минаур ҳам теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг чорак финал иштирокчисига айланди.
Австралиялик теннисчи 1/8 финалда ATP рейтингида 32-поғонада бораётган ватандоши Жордан Томпсондан тўрт сет натижасига кўра устун келди - 6/0, 3/6, 6/3, 7/5. Ҳамюртларнинг ўзаро учрашувларида Алекс катта тафовут билан олдинда бормоқда - 5:1.
Бир дақиқаси кам уч соат давом этган баҳсда Де Минаур 5, Томпсон 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар ва брейклар мос равишда 7 га 2 ва 7 га 3 кўринишларида ғолиб теннисчи фойдасига ҳал бўлди. Энди Алекс 1/4 финалда британиялик Жек Дрэйперга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар