UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

24 фев 17:54
Янгиликлар

Триатлон

Испания триатлон федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Теглар :  Триатлон
Бу ҳақда Ўзбекистон триатлон федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон Триатлон Федерацияси Испания Триатлон Федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади! 

Бу биз учун муҳим халқаро қадам: мазкур ҳамкорлик спортчиларни тайёрлаш ва мусобақаларни ташкил этишда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. Ушбу шериклик орқали тажриба алмашиш, натижаларни яхшилаш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга эришамиз.

Меморандум асосида қуйидаги амалий қадамлар кўзда тутилган:

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун Испанияда ўқув-машғулот йиғинлари.

Испания миллий жамоалари билан бир муҳитда, испан мураббийлари раҳбарлигида ва мутахассислар иштирокида тайёргарлик олиб бориш.

Самарқандда қўшма ишлар.

World Triathlon Championship Series Samarkand мусобақасини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида испан ташкилий жамоаси вакилларини қабул қилиш.

Йирик мусобақаларда жамоамиз учун амалий тажриба.

Испанияда European Triathlon Championship (Таррагона) ҳамда World Triathlon Grand Final (Понтеведра) мусобақаларида Ўзбекистон Триатлон Федерацияси вакилларини ташкилий жараёнларда иштирок этиш учун қабул қилиш.

Бу ҳали бошланиши холос — меморандум икки федерация фаолиятини янада кучайтириш, спортчиларни ривожлантириш ва мусобақаларимизни янада профессионал даражага олиб чиқиш учун янги қўшма ташаббуслар асосини яратади", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг