UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0

24 фев 16:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дональд Трамп UFC жангчисига ёрдам беради

АҚШ президенти Дональд Трамп кетма-кет учта жангини биринчи раунддаёқ нокаут билан якунлаган сербиялик UFC жангчиси Урош Медичга ёрдам беришини айтди.

Гап шундаки, Медич Хьюстондаги UFC Fight Night 267 турнирида қўлга киритган ғалабасидан сўнг АҚШ президенти унинг иммиграция муаммоларини ҳал қилишга ваъда берди.

Биринчи раундда Жефф Нилни нокаутга учратган Медич жангдан кейинги интервьюсида собиқ чемпион Леон Эдвардсни жангга чақирди ва улар шу ёзда Белградда бўлиб ўтадиган турнирда жанг қилишлари бўйича таклиф берди. 

"Аммо битта кичик муаммо бор. Иммигрантлар менинг ҳужжатларимни ушлаб туришади ва бу туфайли мен саёҳат қила олмайман. Шунинг учун мен сиздан ёрдам сўрайман: Жаноб Президент, агар буни кўрсангиз, илтимос, биз шу ёзда Сербиянинг Белград шаҳрига UFC турнирига боришимиз керак", дея айтиб ўтган спортчи.

Медич кейинчалик айтиб ўтганидек, Дана Уайт тез орада уни ўз офисига таклиф қилган ва Трамп билан телефон орқали суҳбатлашиш имкониятини берган. Дональд Трамп эса сербиялик жангчини унинг муаммоси ҳал қилинишига ишонтирган.

Медичнинг сўзларига кўра, у иш визасини олганидан бери сўнгги беш йил давомида Қўшма Штатларда яшаб келган ва шу вақт ичида мамлакатни тарк этмаган, чунки унга қайтиб киришга рухсат берилмаслигидан қўрққан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг