UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

24 фев 16:30
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Теннисчимиз 32 ўринга юқорилади, бу унинг энг яхши натижаси. Қолганларчи?

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Россиядан маҳаллийлаштирилган уччала теннисчимиз ҳам пастлади. Биринчи ва учинчи ракеткамиз Камила Раҳимова ҳамда Мария Тимофеева бир, иккинчи рақамли теннис маликамиз Полина Кудерметова икки поғонага ўрнини ёмонлаштирди. 

Литвадан маҳаллийлаштирилган Лайма Владсон эса аксинча 32 ўринга юқорилади. Бу унинг фаолиятидаги энг юқори ўрин ҳисобланади. Милана Масленкова 3, Севиль Юлдашева 5 ўринга кўтарилди. Влада Якшибарова 2, Диана Яковлева 1 ўринга тушди. Нигина Абдураимова ўз ўрнида қолди.  

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида биттагина ўзгариш кузатилди. Италиялик Жасмин Паолини ва россиялик Мирра Андреева ўзаро ўрин алмашиб олишди. Рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндан польшалик Ига Свёнтек жой олган бўлса, кучли учликка қозоғистонлик Елена Рибакина якун ясаган. 


WTA рейтинги. 23 февраль кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10 675 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 7 588

3. (3) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 7 253

4. (4) Коко Гофф (АҚШ) - 6 803

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 6 768

6. (6) Аманда Анисимова (АҚШ) - 6 070

7. (8) Жасмин Паолини (Италия) - 4 047

8. (7) Мирра Андреева (Россия) - 4 001

9. (9) Элина Свитолина (Украина) - 3 845

10. (10) Виктория Мбоко (Канада) - 3 214


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

92 (91). Камилла Раҳимова – 802

148 (146). Полина Кудерметова – 514

155 (154). Мария Тимофеева – 463

786 (818). Лайма Владсон – 42

1070 (1068). Влада Якшибарова – 16  

1187 (1190). Милана Масленкова – 11 

1241 (1246). Севиль Юлдашева – 9

1399 (1399). Нигина Абдураимова – 5  

1484 (1483). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг