01 авг 15:24
Янгиликлар
Теннис, Токио-2020
Александр Зверев - Токио Олимпиадаси чемпиони!
Жаҳоннинг бешинчи ракеткаси, германиялик теннисчи Александр Зверев Токио Олимпиадасининг финалида жаҳон рейтингида 25-ўринни эгаллаб турган россиялик Карен Хачановни мағлуб этди.
1 соату 19 дақиқа давом этган учрашувда Зверев 6/3, 6/1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпия ўйинлари чемпионига айланди. Бу икки теннисчи учун ҳам фаолиятидаги илк Олимпиада ҳисобланади. Зверев - эркаклар ўртасида яккаликдаги германиялик биринчи чемпион бўлди. Россия учун эса бу 2012 йилдан буён (Мария Шарапова ўшанда финалда Серена Уильямсга ютқазган) биринчи яккалик финали эди.
Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари:
1-ўрин: Александр Зверев (Германия)
2-ўрин: Карен Хачанов (Россия)
3-ўрин: Пабло Каррено-Буста (Испания)
Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович эса тўртинчи ўрин билан кифояланди ва Токио Олимпиадаси медалларидан қуруқ қолди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар