UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

09 фев 13:05
Янгиликлар

Теннис

Аллақачон фаолиятини тугатган Истоминнинг қайтиши ҳам Нигерия билан ўйинда ёрдам бермади

Кеча Нигериянинг Лагос оролида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий "Дэвис Кубоги" мусобақаси доирасида Нигерия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар серияси якунланди.

Баҳсда Нигерия терма жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.

Кечаги беллашувлар доирасида Майкл Эммануэль ва Абуа Канисе жуфтлиги Ҳумоюн Султонов ҳамда жамоамиз сардори, фаолиятини якунлаб улгурган Денис Истомин жуфтлигини 7/6, 6/4 ҳисобида енгди. Бу ҳолатда ўйиндаги ҳисоб 2:1 кўринишида эди.

Шундан сўнг, ёш теннисчимиз Илья Игнатов Даниэль Аделейе билан тўқнаш келди. Бу баҳсда африкалик ракетка устаси 6/3, 6/4 ҳисобида ўз ғалабасини нишонлади. Бу орқали Нигерия "Дэвис кубоги"нинг кейинги босқичи масаласини ҳал қилди.

Маълумот ўрнида, Нигерия терма жамоасининг бирорта теннисчиси дунё рейтингига кирмаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг