03 ноя 10:59
Янгиликлар
Альварес - Ковалёв жангида нокаут қайд этилди
Оқшомнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида учта йўналиш чемпиони бўлиб турган мексикалик Сауль “Канело” Альварес ярим оғир вазнда жаҳон чемпиони россиялик Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилди.
Ўн икки раундга мўлжалланган чемпионлик жанги 11-раундда тўхтатилди. Жангнинг бешинчи раундидан сўнг ташаббусни ўз томонига оғдириб олган Альварес 11-раундда рақибига аввалига чап, кейин ўнг томондан кучли зарба берди. Кучли зарбаларни ўтказиб юборган Ковалёв мувозанатни йўқотди. Рефери эса жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа, 29 ёшли Сауль Альварес фаолиятидаги 53-ғалабасини тантана қилди. Бу мексикаликнинг 35-нокаути эди. Бу ғалаба Канелога Ковалёвга тегишли WВO чемпионлик камарини тақдим этди. Энди у учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони!
Фикрлар