UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 0 09:23Холмурод Нурматов иштирокидаги АСА 198 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:02Дэн Игенинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум бўлди 0 08:41Кудерметова рейтингда ўзидан юқоридаги рақибасини 47 дақиқада сочиб ташлади 0 08:20"Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 07:59Илия Топурия қизини собиқ рафиқаси билан Майамига қўйиб юбормади 0 07:38Россиялик Европа чемпиони ўзбек велоспорти учун илк медалини тақдим этди 0 07:17Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси рейтинги йўқ теннисчига ютқазди 0 21:01U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошланди 0 18:39Шара Буллет Царукян билан жанги учун рекорд даражадаги гонорар олган 0 18:17Қозоғистоннинг World Boxing ва IBA'даги келажаги ҳақида баёнот берилди 0 17:39МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади 0 17:17Тайсон Фьюри нима учун боксга қайтаётганини айтди, сабаб - пул эмас 0 16:40UFC собиқ чемпиони Махачев — Топурия эҳтимолий жангига оид фикр билдирди 0 16:16Иржи Прохазка ўзини камар учун жангга лойиқ деб ҳисобламоқда 0

28 сен 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ана холос! HBO телеканали энди бокс жангларини намойиш этмайди

Теглар :  БоксНВОАмерика
Американинг дунёга машҳур HBO телеканали раҳбарлари бокс бизнесидан кетишаётганини маълум қилишди.

Home Box Office расмийлари 2019 йилда умуман бокс жанглари олиб кўрсатилмаслигини ўз баёнотларида айтишган. Сўнгги йилларда HBO телеканалида бокс жангларининг намойиши кескин камайиб кетди. 

Телеканал эфирга узатган сўнгги трансляция Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги реванш жанги бўлади. Норасмий маълумотларга қараганда, PPV пакетлари, яъни пулли трансляция 1,1 миллион томошабинга сотилган. 

27 октябрь куни ўтказиладиган украиналик Сергей Деревянченко ҳамда америкалик Дэнни Жейкобс ўртасидаги чемпионлик жанги НВО телеканали намойиш этган энг сўнгги бокс баҳси сифатида тарихга киради. 

Телеканалнинг бундай қарорга келишига катта эҳтимол билан рақобат таъсир ўтказди. Жорий йилда ESPN телеканали океан ортидаги бокс-бозорига катта сармоя киритди. Showtime телеканалида Premier Boxing Champions лойиҳаси ҳам ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Қолаверса, сентябрь ойида АҚШда DAZN онлайн-платформаси ҳам иш бошлади. Буларнинг барчаси HBO телеканалидан бюджет томонлама анчагина бақувват. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг