UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

02 авг 15:32
Янгиликлар

Футбол

Ана холос! "Реал" яна бир ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр

Теглар :  Реал
Ферлан Менди "Реал Мадрид" ушбу ёзда муносиб таклиф тушса, хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар қаторида тилга олинмоқда, деб хабар бермоқда "Marca".

Жамоага Давид Алабанинг келиши Мендининг ҳолатига ҳам таъсир қилиши мумкин. Карло Анчелоттининг қайтиши оқибатида ҳимоянинг чап қанотига Марсело қайтарилиши мумкин. Алаба эса ё чап қанот ҳимоясида асосий таркиб аъзоси, ёки марказий ҳимоянинг чапроғида ҳаракат қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Менди "Реал Мадрид"га "Лион"дан 2019 йил 48 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва 2025 йил ёзига қадар шартномаси мавжуд.

Бироқ ҳозирги вазиятда 50 миллион евро атрофидаги сумма беришга тайёр нечта клуб топилиши мумкин, деган савол юзага келади. Албатта, агар "лос-бланкос" футболчининг улгуржи нархда сотишга рози бўлмаса.

26 ёшли футболчи ўтган мавсум охирида олган жароҳатидан яқинда тузалди ва машғулотларни бошлаб юборди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг