UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0 13:23Италия футболи афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди 0

30 май 12:08
Янгиликлар

Теннис

Андижон “Фьючерс”. Абдураимованинг кутилмаган мағлубияти

Андижон шаҳрида хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги “Фьючерс” тоифасига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада бир неча нафар теннисчиларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти.

Афсуски, ҳозиргина якунига етган учрашувда турнирнинг учинчи ракеткаси Нигина Абдураимова мағлубиятга учради. Ҳамюртимиз 1 соату 36 дақиқа давом этган баҳсда россиялик Анастасия Фроловага икки сетда ҳам бир хил 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


Бироздан сўнг турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган ҳамюртимиз Сабина Шарипова кортга чиқади. Унинг илк даврадаги рақибаси грузиялик Марьям Болквадзе бўлади.

Бугун Оқгул Омонмуродова беларуслик Анна Кубаревага, Камола Умарова эса ҳиндистонлик Дхрутти Татачарга қарши кортга чиқади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг