30 май 10:55
Янгиликлар
Теннис
Андижон “Фьючерс”. Тўрт теннисчимиз жуфтликда 1/4 финалга чиқди
Андижон шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чорак финал иштирокчилари маълум бўляпти. Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ва россиялик Ксения Ликинадан иборат турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги биринчилардан бўлиб чорак финалга чиқди.
Нигина ва Ксения ҳиндистонлик теннисчилар Кира Шрофф ҳамда Дхрутти Татачар тандемини 6:1, 6:7(8), тай-брекда 10:8 ҳисобида мағлуб этишди. Уларнинг ярим финал остонасидаги рақиблари ўзбекистонлик теннисчилар - Полина Меренкова ва Камола Умарова бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар