UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Полина Кудерметова финал остонасида уч сетлик учрашув ўтказди 0 15:35Тайсон Фьюри: "Отам олти йил олдин мен фаолиятимни тугатишимни истаган" 0 15:14Илия Топурия нега ижтимоий тармоқларда ММА рекордини ўзгартириб кўрсатишини тушунтирди 0 14:53Мексика президенти Эрон ўйинларининг кўчирилиши бўйича ФИФАнинг якуний қарори ҳақида гапирди 0 14:32Осиё чемпионати финалида боксчимизни мағлуб этган Нурбек Оралбай ўз фикрини билдирди 0 14:11Царукян Оливейра билан реванш ўтказмоқчи: "Унга BMF камари тўғри келмайди" 0 13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0

22 авг 14:46
Янгиликлар

Футбол

АПЛ. Азалий тўқнашув куни ёхуд бугун МЮ "Ливерпуль" билан рўбарў келади (превью)

Англия Премьер-лигасида икки тур ортда қолди.

"Манчестер Юнайтед" мавсумни иккита мағлубият билан бошлади – ўз майдонида "Брайтон" билан 1:2, сафарда "Брентфорд" билан 0:4 ҳисоби қайд этилди. "Ливерпуль" эса кетма-кет иккита дурангни расмийлаштирди – сафарда "Фулхэм" билан 2:2, ўз уйида "Кристал Пэлас" билан 1:1. 

Мусобақа онлайн жадвалида мезбонлар ўн тўққизинчи, меҳмонлар ўн бешинчи ўринда туришибди.

"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббийи вақт ва сабр-тоқат талаб қиладиган қайта қуришни бошлади

Эрик тен Хагнинг тайинланиши ўтган мавсумда эълон қилинган эди. Ральф Рангник бошиданоқ ёзгача мураббий бўлиши айтилганди. Ҳаммага тен Хаг узоқ вақтга мўлжаллаб олиб келиниши, яъни ўйин тизимини қурадиган, жамоани ривожлантириш йўлидан борадиган мураббийи сифатида келтирилган.

Ҳар қандай глобал қайта қуриш вақт талаб этади, айниқса, маълум бир тизим ҳақида гап кетганда. Ҳозирги ўйинчиларнинг аксарияти Оле-Гуннар Сульшернинг конспектларига кўра, рақибларга қарши ўйинларда иккинчи рақам остида ўйнаб келишди ва асосан Бруну Фернандешга боғлиқ бўлиб қолишганди.

Бироқ икки марта лиганинг ўртамиёна жамоаларидан мағлубиятга учраш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бўлса керак. Ҳатто нидерландиялик мураббий ишдан бўшатилиб, ўрнига Маурисио Почеттинони олиб келиш ишлари бошлангани ҳақида миш-мишлар урчий бошлагани ҳайратланарли.

Ҳали оптимал бошланғич таркиб йўқ, ўйинчилар ротация қилиниб, турли позицияларда синаб кўрилмоқда

Дастлабки икки турда Эрик тен Хаг ротацияга қўл урди ва футболчилар учун энг яхши позицияларни аниқлашга, ўйин комбинацияларини йўлга қўйишга уриниб кўрди. Экспериментнинг энг яхши намунаси янги келган Кристиан Эриксен бўлиб, у "Брайтон"га қарши баҳсни "тўққизлик орти"да бошлади ва "Брентфорд"га қарши учрашувда эса таянч вакили сифатида майдонга тушди. Ушбу позицияларнинг ҳеч бири унинг учун мақбул эмас. Криштиану Роналду биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса, иккинчисида асосийда кўриниш берди. Фақат ҳимоя ўзгаришсиз қолди. Де Хеа хато қилмоқда, аммо энди унга тенг келадиган ўринбосар йўқ – Дин Ҳендерсон “Ноттингем Форест”га кетди.

Манкунианлар майдон маркази қай аҳволда?

Майдон маркази ва "Манчестер Юнайтед" таянч ярим ҳимояси – дастлабки турларда энг кўп ротацияга учраган нуқта. Тен Хагнинг "Аякс"ида асосий ролни ижро этган де Йонг сотиб олинмади, катта пулга топ-футболчи Каземиро харид қилинди, аммо у "Ливерпуль" билан ўйинга тайёр бўлиши даргумонлиги бот-бот айтилди. Бугун мезбонлар майдон маркази яна заиф кўриниш олади. Эриксен профилли таянч ярим ҳимоячиси эмас, Скотт Мактоминейнинг пас билан ўйнаши қўрқувни уйғотади, Фредга эса габарит ва тажриба катта эмаслиги панд беради. Кўпгина манбалар Фред таянчда асосий ролни ўйнашини маълум қилишяпти.  Хато қилишга мойил Мактоминейни бундай кучли рақибга қарши ўйнатиш хавфли ва Эриксеннинг фазилатлари ҳужумкор позицияда қўл келиши мумкин.

"Ливерпуль" янги мавсумни иккита дуранг билан бошлади, иккисида ҳам мағлубиятдан қутулиб қолинди

“Ливерпуль” ўтган мавсум охирида Премьер-лигада чемпион бўлиш ва Чемпионлар Лигаси ғолиби унвони учун курашди. Эндиликда “қизиллар” лигага янги қўшилган ва очиғини айтганда, ўртамиёна жамоани мағлуб эта олмаяпти. Клопп жамоасининг ҳимояси ноодатий даражада заиф, Трент Александер-Арнольд ва Энди Робертсон энг яхши формада эмас (шотландиялик футболчи иккинчи турда жуда эрта алмаштирилди), ҳатто Виржил ван Дейк ҳам кўп адашмоқда. Ярим ҳимоя янгиланишга муҳтож ва Тиаго Алькантара йўқотилганидан қийналмоқда, ҳужум учлиги эса Садио Манесиз тўп тепишга ўрганиб бормоқда. Мавсум бошида “Ливерпуль” ҳар қачонгидан ҳам кучсизроқдек кўриняпти, аммо ўзининг муаммоалир етарли бўлган “Манчестер Юнайтед” бундан фойдаланиб қола оладими?

Нуньес, Жота, Матип ва Конате ўйнамайди, Фирмино таркибга қайтади

Юрген Клопп шогирдлари "Кристал Пэлас"га қарши олдинги ўйинга ғайритабиий йўқотишлар билан яқинлашган эди. Матип, Конате, Фирмино, Жота, Тиаго Алькантара, Кёртис Жонс, Окслейд-Чемберлен ва Келлехер мавжуд эмасди. Бу рўйхатдан фақат Фирмино учинчи турдаги баҳсга қайтади. "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда Дарвин Нуньес юз фоиз бўлмайди. Уругвайлик футболчи биринчи даврада гол уриб, ассистентлик қилган бўлса, иккинчисида асаблари таранглашди. Учрашув давомида ҳужумчининг ишлари юришмади ва етмаганига бунга марказий ҳимоячи Андерсеннинг провокацияси ҳам қўшилди. Натижада барчаси бунга Андерсеннинг рақиблари марказий ҳимоячисининг провокациялари ҳам қўшилди. Натижада вазият четлатишга ва 3 та ўйинга дисквалификацияга учрашгача етиб борди.

Охирги 2 ўзаро ўйин "Ливерпул"нинг йирик ғалабалари билан якун топган, бироқ ҳозир Клопп осон сафар кутмаётганини билади

"Ливерпуль" ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"ни иккита ўйинда ҳам тор-мор келтирди – 5:0 ва 4:0. Аммо бу гал Юрген Клоппни шу каби тенденциялар кутмаслиги мумкин. 

"Ўтган йили уларни икки марта шундай ҳисобда мағлуб этганимизда, бу бошқа такрорланмаслигини аллақачон билардим. Бу бутунлай бошқа вазият. Ўтган йили урилган голлар ушбу мавсумда бизга ёрдам бермайди. Шу билан бирга, ҳозир ўша натижани бутунлай унута олмайман. Менимча, бу МЮни кўпроқ руҳлантиради", – деди Клопп.

Ўзаро ўйинлар статистикаси

Ўзаро тўқнашувлар: 209 та 

МЮ ғалабаси: 81 та

"Ливерпуль" ютуғи: 70 та

Дуранг: 58 та

АПЛ. 3-тур

22 август. 23:59

"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" 

Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Стюарт Барт, Стив Беннетт

Захира ҳаками: Жон Брукс

VAR ҳаками: Даррен  Ингланд

АVAR ҳаками: Тимоти Вуд

Тахминий таркиблар

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Далот, Мартинес, Магуайр, Шоу, Фернандеш, Фред, Эриксен, Санчо, Роналду, Рэшфорд

"Ливерпуль": Алиссон, Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Эллиотт, Фабиньо, Ҳендерсон, Салоҳ, Фирмино, Диас

Демак, 23:59 да старт оладиган аёвсиз тўқнашувни ўтказиб юборманг. Ёқимли томоша!

Шерзод Нурматов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг