UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

20 окт 14:53
Янгиликлар

Футбол

АПЛ. Супертўқнашув бошланишига оз вақт қолмоқда

Бугун ва эртага футбол ишқибозларини катта тўқнашувлар кутиб турибди.

Биз учун энг катта қарама-қаршилик Тошкентда бўлиб ўтади. "Чемпионлик ўйини"да "Пахтакор" жамоаси "Локомотив"ни қабул қилади. Аммо, ҳозир бошқа бир дахшатли тўқнашув ҳақида ёзмоқчимиз.

АПЛ, 9-тур
20.10.2018, 16:30
"Стэмфорд Бридж", Лондон
"Челси" - "Манчестер Юнайтед"
Бош ҳакам:
Майк Дин


Туманли албионда бугун "Титанлар жанги"га гувоҳ бўламиз. Янги бош мураббий Маурицио Сарри билан бирга мавсумни ажойиб бошлаган "Челси" ўз майдонида Жозе Моуриньо бошчилигида муаммолар гирдобига тушиб қолган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Жамоаларнинг айни пайтда турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъи назар учрашув марказий мақомида бўлаверади.

"Челси" Сарри қўлостида 4-3-3 тактик схемасида тўп тепмоқда. Жамоа тўпга эгалик қилишни яхши кўради, италиялик мутахассис тўп доимо унинг шогирдларида бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, рақиб тўпни эгаллаб турган паллада жамоа юқори прессинг уюштиради ва шу орқали тўпни тезроқ олиб қўйишга уринади. Айни пайтда лондонликлар томошабоп футбол намойиш этишмоқда. Бугунги "Челси" айни пайтдаги МЮдан кучли. Лекин, бундай учрашувларда томонларнинг ҳолати иккинчи планга тушади. Ҳаммаси кимнинг қандай тайёргарлик кўрганига боғлиқ бўлиб қолади. Бунда руҳият муҳим аҳамият касб этади.

"Челси"нинг асосий қуроли - Эден Азар. Ҳозир Азар Премьер-лигадаги энг кучли 3 ўйинчидан бири. Моуриньо олдинги йилларда унга нисбатан икки бор бир ўйинчини алоҳида қўриқлашни топширган. Бир сафар Эррера Эденни қўриқлашни "қотириб қўйган" бўлса, яна бир марта Скотт Мактоминей кучли рақибни анча зарарсизлантира олган эди. Бельгияликнинг формасидан келиб чиқадиган бўлсак, бугун ҳам унга персонал "қўриқчи" керакдек кўринмоқда.


"Манчестер Юнайтед"ни жуда мураккаб давр кутиб турибди. Яқин 3 ҳафта ичида Моур шоигрдлари "Челси", "Ювентус" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларни ўтказишлари керак бўлади. Кўриб турганингиздек, шундоқ ҳам турли муаммолар ва жароҳатлар гирдобида қолган МЮни оғир ўйинлар қарши олади.

Жозе бугун "Стэмфорд Бридж"га қайтади. Бу стадионга келадиган мезбон мухлисларда у билан боғлиқ ажойиб ва салбий хотиралар бор. "Юнайтед"да кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келган. Рохо ва Лингарднинг ўйнамаслиги деярли аниқ. Матич, Шоу, Мактоминей, Далотларнинг майдонга тушиши ҳам катта сўроқ остида. Ҳаммаси уларнинг бугун тонгда қай аҳволда бўлишганига боғлиқ. Андер Эррера эса эндигина жароҳатидан тикланиб сафга қайтди. Лекин, ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, Жозе Андерни майдонга туширса керак. Бундан ташқари, мураббий ва Алексис Санчеснинг ўзаро муносабатлари ҳам ёмонлашган ва бу нарса чилиликнинг майдонга тушиш эҳтимолини камайтиради.

Тахминий таркиблар:

"Челси":
Кепа Аррисабалага – Сезар Аспиликуэта, Антонио Рюдигер, Давид Луис, Маркос Алонсо – Жоржиньо, Нголо Канте, Матео Ковачич – Педро, Оливье Жиру, Эден Азар.

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа – Антонио Валенсия, Виктор Линделёф, Крис Смоллинг, Люк Шоу – Фред (Матич), Андер Эррера, Поль Погба – Маркус Рэшфорд, Ромелу Лукаку, Хуан Мата.

Ўйнамайди: Ампаду – Рохо, Лингард.
Сўроқ остида: Рюдигер – Санчес, Шоу, Феллайни, Эррера, Матич, МакТоминей.

Шунингдек, бугун АПЛ 9-тури доирасида қуйидаги беллашувлар ўтказилади:

16:30. "Челси" - "Манчестер Юнайтед"
19:00. "Борнмут" - "Саутгемптон"
19:00. "Кардифф" - "Фулхэм"
19:00. "Манчестер Сити" - "Бёрнли"
19:00. "Ньюкасл" - "Брайтон"
19:00. "Вест Хэм" - "Тоттенхэм"
19:00. "Қулқерхэмптон" - "Уотфорд"
21:30. "Хаддерсфилд" - "Ливерпуль"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг