UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Жаҳон чемпионатида 4 та олтин медаль қўлга киритилди. Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди 0 11:41Ўртоқлик ўйини. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди 0 11:20Арман Царукян навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди. У Ислам ёки Хукер эмас! 0 10:59Esports World Cup Chess. Нодирбек Абдусатторов қайтди, у плей-офф босқичида! 0 10:38Жон Жонсга иккита суд мажлиси тайинланди 0 10:17Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Мессида иккита голли узатма + ВИДЕО 0 09:56Дастин Поре UFC ростеридан чиқарилди 0 09:35Отабек Умаров ООК вице-президенти билан учрашди 0 09:14Арман Царукян: "Хабиб биз учун Худо эди" 0 08:53Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлади 0 08:32Волейбол. Ўзбекистон - Италия (0:3) учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:32Конор МакГрегор допинг тестлар базасига қайта кирди 0 19:11Андижон “Uzbekistan Judo Tour”да кучлилар аниқланди 0 18:50Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди 0 18:29"UFC мени ҳурмат қилмаяпти" - Хукер 0

16 дек 08:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Артур Бетербиев IBF камарини кимдан ҳимоя қилади?

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Артур Бетербиев ҳимоя жангини февраль ойида ўтказади.

Катта эҳтимол билан россиялик жаҳон чемпионининг рақиби америкалик Жо Смит бўлади. Чемпионлик жангининг 22 ёки 23 февраль куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Артурнинг промоутерларидан бири Эдди Хирн Смитнинг промоутери Жо Дегарди билан бу борада музокара ўтказди. 

Ҳозирча жангнинг қаерда ўтказилиши маълум эмас. Аслида ушбу жанг Сауль Альварес рингга чиқадиган шоуда, яъни бугун тонгда Нью-Йоркда ўтказилиши белгиланганди. Лекин россиялик боксчининг жамоаси тайёргарликка кам вақт қолганлиги сабабли жанг муддатини суришган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев шу йилнинг октябрь ойида чемпионлик камарини муносиб тарзда ҳимоя қилганди. У тўртинчи раундда британиялик Каллум Жонсонни нокаутга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг