11 апр 10:16
Янгиликлар
Бокс/ММА

Арум Ломаченкони Алига таққослади
Василий Ломаченконинг промоутери Боб Арум украиналик боксчини афсонавий Муҳаммад Али билан таққослади.
"Ломаченконинг техникаси жуда ҳам кучли. Бундай техникани мен авваллари фақат Муҳаммад Алининг Брайан Лондон, Генри Купер ва Карл Милденбергерга қарши ўтказган жангларида кўрганман. Айни пайтда мен учун Лома энг юқори техникага эга боксчи", - деди Арум.
Эслатиб ўтамиз, Василий Ломаченко (12-1, 9 КО) 12 апрель (бизнинг вақт билан 13 апрель тонги) куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги машҳур "Стэплс-Центр" аренасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Кролла (34-6-3, 13 КО)га қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Фикрлар