UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

05 мар 15:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асакада профессионал бокс оқшоми

Теглар :  Бокс
Ўзбекистонда профессионал бокснинг оммавийлигини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Янгидан ташкил топган рахбарият мутассаддиларининг фидокорона мехнатлари эвазига ҳар ойда мамлакатимизнинг турли вилоятларида рейтинг жанглари ташкил этилиш баробарида профессионал бокс хавоси етиб бормаган чекка худудларда ҳам мазкур спорт турининг ривожлантириш ишлари олиб борилиши қувонарли хол албатта. Бу борада федерация биринчи вице президенти Владимир Николаевич Шин, вице президент Мухаммадқодир Абдуллаев, бош директор Набижон Исмонов, бош котиб Маҳмуд Хўжаевларнинг мехнатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Яқиндагина Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечаси мухлислар эътирофига сазовор бўлган эди.

Бугун эса шундай жанг оқшоми Асакада старт олиш арафасида. Эртага 6 март куни худудий чемпионат мақомидаги илк бор, ўзига хос рейтинг ва чемпионлик жанглари ўтказилади.
Жанг кечаси юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, худудий мақомга эга бўлиб, унда Сирдарё ва Водийнинг ҳар уч вилояти иштирок этади. Эслатиб ўтамиз: Ҳудудий мусобақалар тўртга бўлинади.

1.Воха ҳудуди: Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий.
2. Хоразм ҳудуди: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро.
3. Тошкент ҳудуди: Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти Жиззах.
4. Водий ҳудуди: Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона.

Жанг оқшомида қайси жуфтликлар бахс олиб бориши ва натижалар борасида ҳабардор қилиб борамиз. Сайтимизни кузатиб боринг!

Аҳмаджон Эшматов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг