22 сен 15:37
Янгиликлар

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон чорак финалда Вьетнамга қарши ўйнайди
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси
мусобақанинг "B" гуруҳида 4 ўйинда 7 очко жамғарди ва иккинчи ўринни
эгаллади. Бундай ҳолатда Ўзбекистонга "A" гуруҳининг ғолиби тўқнаш
келиши керак эди. "A" гуруҳида Вьетнам ҳамда Туркманистон терма
жамоалари бир хил 9 очкодан йиғишди. Ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига Мигел
Родриго бошчилигидаги вьетнамликлар пешқадам бўлишди. Шу тариқа,
Ўзбекистон чорак финалда Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Қуйида
"Ашхобод-2017" футзал беллашувлари чорак финал жуфтликлари ва тақвимини
келтириб ўтамиз.
"Ашхобод-2017"
Чорак финал
23.09.2017
11:00. Эрон - Таиланд
13:00. Япония - Иордания
16:00. Афғонистон - Туркманистон
19:00. Вьетнам - Ўзбекистон
Агар
Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Вьетнамни мағлуб
этса, ярим финалда Япония - Иордания жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб
боради.
Фикрлар