UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Фазлиддин Эркинбоев - Жаҳон чемпиони! 0 00:28Навбатдаги ғалаба! Акмалжон Исроилов ҳам ЖЧ финалчилари қаторига қўшилди 0 23:35ЖЧ-2025. Азиза Зокирова терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди 0 22:20Феруза Казакова Жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади 0 19:49Жавоҳир Умматалиев Жаҳон чемпионати финалига чиқди! 0 19:40Асадхўжа Мўйдинхўжаев жангсиз финалга йўл олди 0 18:59Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатининг илк куни 9 та медаль қўлга киритишди 0 18:38Дана Уайт Жон Жонсни Оқ уйдаги UFC турнирида кўрмоқчи эмас 0 18:17Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда 0 17:53Александр Усик Канело — Кроуфорд жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:28Турки аш Шайх Канелонинг Кроуфорд билан жангда қанча пул олишини айтди 0 17:05Дана Уайт Канело — Топурия эҳтимолий бокс жанги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 16:43"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди 0 16:21Сабина Бобоқулованинг қозоғистонлик рақибга қарши жанги якунланди 0 16:07Конор Оқ уйда ўтказиладиган UFC турнирида иштирок этишини тасдиқлади 0

18 фев 18:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Astana Arlans" - "Uzbek Tigers" 4:1. Барча жанглар якунланди

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) нинг VII мавсум 2-турида боксчиларимиз Қозоғистон рингларида жанг қиладилар.


ЯНГИЛАШ

19:32. Бўлди, ҳаммаси тугади. Баҳодир Жалолов ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси "Астана Арланс" боксчиларига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

19:13. Сўнгги жанг +91 кг вазн тоифасида бўлиб ўтмоқда. Унда яна бир Рио Олимпиадаси иштирокчиси Баҳодир Жалолов мезбонлар вакили Камшибек Кункабаевга қарши рингга кўтарилган. 

19:09. Мелиқўзиев иштирокида кечган жангдаги ҳакамлар қароридан кўчирма


19:05. Бектемир Мелиқўзиев ҳисобни қисқартирди. Рио Олимпиадаси совриндори рақибини 3:0 (49:46, 49:46, 49:46) ҳисобида мағлуб этди. Афсуски, бу ғалабадан энди фойда йўқ. 

18:49. Айни дақиқаларда тўртинчи вакилимиз Бектемир Мелиқўзиев ўз жангини ўтказяпти. У Нурдаулет Жармановга қарши рингга кўтарилган. Жанг 81 кг вазн тоифасида ўтказиляпти. 

18:46. Шаҳрам Ғиёсов иштирокида кечган жангдаги ҳакамлар қароридан кўчирма


18:45. Қолган иккита жуфтликдаги жанглар расмиятчилик учун ўтказилади.

18:40. Шаҳрам Ғиёсов ҳам рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Ҳакамлар 2:1 (47:48, 48:47, 48:47) ҳисобида Асланбекнинг ғалаба қозонганини таъминлашди.

18:28. Мазкур жангда Дэвид Марк Вилльямс ҳакамлик қиляпти. Ишқилиб, ҳакамлар бизнинг зараримизга қарор чиқаришмасинда

18:23. 69 кг вазн тоифасида жанг қилувчи Шаҳрамнинг рақиби Асланбек Шимбергенов бўлади. 

18:22. Энди бор умидимиз Шаҳрам Ғиёсовдан. Рио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори ҳам мағлубиятга учраса, гуруҳдаги иккинчи мағлубият қабул қилиниб олигади. Бундан бўлмаслигига умид боғлаб қоламиз.  

18:17. Ҳакамлар 49:46, 50:45, 49:46 ҳисобида ғалабани мезбон боксчига тақдим этишди. 

18.16. Муроджон Аҳмадалиев ҳам мағлубиятга учради. 

18:04. Ушбу жангни италиялик рефери Мария Риззардо бошқариб бормоқда. Какага омад тилайман. 

18:02. Энди навбат 60 кг вазн тоифасидаги боксчилар баҳсига. Унда Рио Олимпиадаси совриндори Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик рақиби Закир Сафиулинга қарши рингга кўтарилади.  

17:59. Халқаро тоифадаги рефери Эндрю Кауфильд ҳакамлик қилган жангда ринг эгаси 49:46, 48:47, 48:47 ҳисобида зафар қучди. 

17:42. Афсуски, биринчи жангда боксчимиз имкониятни бой бериб қўйди... Қодиров рақибига 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.


17:20. Жанглар бошланди. Рингда -52 кг вазн тоифасидаги боксчилар: Аброржон Қодиров Олжас Саттибаевга қарши жанг қилмоқда.


17:15. Дастлабки жанг бошланишига оз вақт қолди.


17:00. Ассалому алайкум. Тўлдиқўрғондаги бокс саройидаги жанглардан репортажни бошлаймиз. Бугун "Ўзбек йўлбарслари" Қозоғистоннинг "Астана Арланс" жамоаси боксчиларига қарши жанг қиладилар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
18 фев 18:04:44
Bek
Ҳисобдан кўриниб турибдики Аброржон Қодиров сафарда деярли тенг жанг ўтказган. Бу дегани нейтрал майдонда бемалол зафар қучиш имконияти мавжуд дегани. Агар Осиё чемпионатида Аброржонга мураббийлар томонидан имконият берилса бемалол Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлиши мумкин. Фақат баракалла дейиш мумкин.
   
18 фев 20:14:10
Bek
Аброржон Қодиров ва Шахрам Ғиёсовга РЕСПЕКТ. Чунки улар ғалабага тенг мағлубиятни қайд этдилар. Шу билан бирга улар қозоқ боксчиларидан устун бўлсаларда хакамлар улардан ғалабани тортиб олди. Бектемир чин маънода ғалабага мос бўлган жанг ўтказди офарин. Муроджон имконияти дараждасида жанг ўтказди. Баходир Жалоловга катта 0.
   
18 фев 19:38:33
Xushnud
Hasanboyni qo'ymaysanlarmi yorib tashlamaydimi
   
18 фев 19:36:12
Muhar
Olimpiyadadan oldin shundan qorquvdim
   
18 фев 19:26:03
Ихтиёр
Хитой россияга 1:4 хисобида юткизибди.
   
18 фев 19:25:04
Rasulbek...1998
Barchasi uchun rahmat yurtimiz qahramonlari. Biz sizlar bilan faxirlanamiz!
   
18 фев 19:24:17
boks.tennis
China dragons astana arlans lar ham toshkentta jang otkazishadimi
   
18 фев 19:15:06
Ихтиёр
Агар Жалолов хам енгса 1 очко оламиз
   
18 фев 19:13:13
happyboy
Бектемир гап йук лекн санга ишонгандим лекн
   
18 фев 19:10:34
happyboy
омад кемади боллага майли рахмат силага
   
18 фев 19:09:43
Ихтиёр
Бектемир енгди. 3:1
   
18 фев 19:07:01
Eldorbek
Tog'ri aytasz Qodirovga imkoniyat berilsa Osiyo chempioni bolishi mumkin
   
18 фев 18:42:01
happyboy
Шахрам нима булди езилар
   
18 фев 18:40:59
happyboy
omad!!!!!!!!!!
   
18 фев 18:40:48
happyboy
Bolla omad silaga ishonamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг