UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0

16 апр 09:24
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати-2025 якунланди, "Арлан" мусобақа ғолиби, бронза медалларини қўлга киритиши мумкин бўлган "Ҳумо"ни эса "чопишди"

Кеча хоккей бўйича катталар ўртасидаги Қозоғистон чемпионатининг жорий йилги мавсуми якунига етди.

Финал беллашувида "Арлан" кетма-кет тўртта учрашувда "Торпедо" устидан ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди. "Торпедо" ярим финал босқичида Тошкентнинг "Ҳумо" клубидан устун келганди. "Арлан" эса финал йўлида "Сариарка"ни мағлубиятга учратган эди.

Эътиборлиси, ярим финалда мағлуб бўлган "Сариарка" ва "Ҳумо" чемпионатнинг бронза медаллари учун ўзаро ўйин ўтказиши керак эди. Лекин Қозоғистон чемпионати регламентига кўра, хорижий клуб совриндор ўринларни эгаллай олмас эди, "Ҳумо"да фақатгина чемпионатда ғолиб бўлиш ёки кубокда зафар қучиши имкониятигина бор эди.

Шу муносабат билан, чемпионатда учинчи ўрин учун беллашув ташкил этилмади ва ўз-ўзидан Қарағанданинг "Сариарка" клубига бронза медаллари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг