UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0 16:36Қозоғистонда шахматга эътибор пастлигидан нолиган Бибисара мамлакат президентидан мукофот олди 0 15:54ATP рейтинги. Султонов 29, Белозерцев 20 поғонага юқорилади 0 15:23"Унинг башарасига жон деб урган бўлардим" - Гэтжи Макгрегор билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 14:57Шомуродов? ФИФА ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди 0 14:23Соболенко "Уимблдон"да ўз дизайнидаги тақинчоқларда ўйнайди + ФОТО 0 13:51Асу Алмабаев UFC’да ноёб ютуққа эришди 0 13:18Усикнинг жамоасида камарларни эгасиз қолдириш қарорини изоҳлади 0

30 окт 12:35
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да икки ўзгариш, биргина Шин пастлади, қолган теннисчиларимиз кўтарилишди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингни эълон қилди.

Кучли ўнталикда иккита ўзгариш кузатилди. Германиялик Александр Зверев ва грециялик Стефанос Циципас ўтган ҳафта билан таққослаганда ўз ўринларини бир поғонага яхшилаб олишди. Рейтингни ҳамон Новак Жокович катта фарқ билан бошқармоқда. Карлос Алькарас иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Вена турнири вице-чемпиони, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. 

Теннисчиларимиздан биргина Максим Шин беш поғонага пастлади. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ўз ўрнида қолди. Қолган ҳамюртларимиз ўз ўринларини бирмунча яхшилаб олишга муваффақ бўлишди. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев 1, Денис Истомин ва Мустафо Дўстов 2, Амир Милушев 6 поғонага кўтарилди. 


ATP рейтинги. 2023 йил 30 октябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11045 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8625 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7200

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 5410

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 4935

6. (7) Стефанос Циципас (Греция) - 4435

7. (6) Хольгер Руне (Дания) - 4280

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3705

9. (10) Александр Зверев (Германия) - 3540

10. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3500...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

428 (429). Ҳумоюн Султонов - 105

686 (686). Сергей Фомин - 42

1172 (1174). Денис Истомин - 6

1486Т (1481Т). Максим Шин - 3

1556T (1557T). Санжар Файзиев - 2

1689Т (1691Т). Мустафо Дўстов - 1

1940Т (1946T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг