UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

08 май 07:01
Янгиликлар

Футбол

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" БАА чемпионига айланди!

Клуб чемпионат якунланишига бир тур қолганда мамлакат чемпионлигини нақд қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Про Лигасида "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси чемпионга айланди. Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган жамоа 25-тур доирасида "Банни Яс" устидан драматик тарзда ғалаба қозонди ва чемпионат якунланишига бир тур қолганда бош совринни нақд қилди. 

Жуда муҳим учрашувнинг 61-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Шабаб Ал-Аҳли" ўзини йўқотиб қўймади. 70-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Азизжон Ғаниев жуда кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ўйинга қайтарди. Ўйиннинг 74-дақиқасида эса "Шабаб Ал-Аҳли" якунда ғалаба келтирган тўпни киритди. 

Шу тариқа, чемпионат якунланишига бир тур қолганда "Шабаб Ал-Аҳли" иккинчи ва учинчи ўринда турган "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"дан уч очко олдинлаб кетди. Чемпионат якунида очколар тенг келиб қолган тақдирда бош ўлчов сифатида икки жамоанинг ўзаро ўйинига қаралади. 

"Шабаб Ал-Аҳли" эса икки тақибчиси билан ўзаро ўйинларда устунликка эга. "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"га қарши чемпионат доирасидаги ўйинларда "Шабаб Ал-Аҳли" мағлуб бўлмаган. Аксинча, иккала жамоани ҳам бир мартадан мағлуб қилган ва бир мартадан дуранг ўйнаган. 

Бу эса тақибчилар сўнгги турда "Шабаб Ал-Аҳли" билан очколарини тенглаштирган тақдирда ҳам жудвалда пастроқда жойлашишларини англатади. Хуллас, Азизжон Ғаниев – БАА чемпиони!


"Банни Яс" – "Ал-Аҳли" 1:2

Голлар: Саша Ивкович 62', Азизжон Ғаниев 70', Яхё Ал Гассани 74'

Азизжон Ғаниевнинг голини телеграмда томоша қилинг

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг