26 апр 15:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов ҳал қилувчи жангда тўртинчи олтинга эга чиқди!
Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етмоқда.
Ҳозиргина энг оғир вазн тоифасидаги финал жанги якунланди. +91 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов азалий рақиби қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши рингга кўтарилди.
Уч раунд тўлиқ давом этган жангда устунликка эга бўлган Жалолов рақибини мағлуб этиш билан бирга Ўзбекистон терма жамоасига умумжамоа ҳисобида яққол устунликни ҳам тақдим этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар