23 апр 17:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов ярим финалда!
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бироз аввал +91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Баҳодир Жалолов хитойлик Му Хаипенгга қарши жанг ўтказди. Уч раунд давом этган жангда очколар бўйича Жалолов ғолиб бўлди ва ярим финалга йўлланма олди.
Маълумот учун, Жалолов Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси спортчиси ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар