UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

07 сен 11:53
Янгиликлар

Баскетбол

Баскетбол. Олимпиада-2024 йўлланмасини қўлга киритган яна икки жамоа маълум

Япония, Филиппин ва Индонезия давлатлари қўшма мезбонлигида бошланган баскетбол бўйича жаҳон чемпионатида 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди.

Кеча ўтказилган икки чорак финал учрашувидан сўнг Германия ва Сербия терма жамоалари Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмсини қўлга киритишди. Икки кун аввал ярим финалга йўл олган АҚШ ва Канада терма жамоалари ҳам Олимпия ўйинлари чиптасини нақд қилишганди. 

Шунингдек, Жанубий Судан (Африканинг энг яхши жамоаси), Япония (Осиёнинг энг яхши жамоаси) ва Австралия (Океаниянинг энг яхши жамоаси) ҳам келаси йили Парижга боради. Франция мезбон сифатида Париж Олимпиасида қатнашади.  

Бундан ташқари, Олимпия квалификацион турнирида иштирок этадиган 24 терма жамоанинг ҳам номи маълум бўлиб улгурди. Табиийки, улар орасида Ўзбекистон йўқ. 

Квалификацион турнир иштирокчилари: Литва, Италия, Латвия, Словения, Испания, Черногория, Пуэрто-Рико, Бразилия, Доминикан Республикаси, Греция, Грузия, Миср, Финляндия, Янги Зеландия, Ливан, Филиппин, Мексика, Ангола, Кот-д’Ивуар, Камерун, Багам ороллари, Баҳрайн, Польша ва Хорватия.


ЖЧ-2023. Кечаги 1/4 финал натижалари

Канада - Словения - 100:89 (26:24, 24:26, 30:21, 20:18)

Германия - Латвия - 81:79 (13:16, 23:18, 26:25, 19:20)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг