UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0

19 дек 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Байдулаев — Царукян ва Махачев кураши ҳақида: "Осмон ва ер"

Москвада бўлиб ўтган ACBJJ 20 турнирида Арман Царукянга муддатидан олдин ютқазиб қўйган Меҳди Байдулаев рақибини Ислам Махачевнинг кураши билан таққослади.

Байдулланевнинг айтишича, "Ахалкалакес" Ислам Махачевга қарши курашда рақобат қила олмайди. Меҳди Хабиб Нурмагомедов жамоаси билан бир неча бор йиғин ўтказган. 

"Осмон ва ер. Фарқни шундай таърифлайман. Тўққиз дақиқа ичида Ислам Арман бундай кураш билан бир-икки оғриқли зарба берган бўларди. Мен Ислам билан курашдим, мен Арман билан курашдим. Лекин Арман билан бундай ҳолатни ҳис қилмадим. Унда шунчаки ёпишқоқ кураш бор, Исламда эса оғриқлар, назорат - буларнинг барчаси бошқа даражада. Бундан ташқари, Махачевнинг физикаси ҳам кучли. Буни Арман ҳам жуда яхши тушунади", - деди Байдулаев "Ушатайка" каналига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, АCА лигасининг собиқ жангчиси агар бир ой тайёргарлик кўрса, енгил вазн тоифаси UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Армандан реванш олишига ишончи комил.

"Бугун Арман кучли эди, аммо кейинги сафар мен ғалаба қозонаман. Бугун ташкилот билан гаплашаман - реванш уюштиришса, бир ойдан кейин бошқача натижани кўрасизлар. Бу фақат бошланиши. Мен ўзимни оқламоқчи эмасман - бугун ютқаздим ва буни муносиб қабул қиламан", - дея қўшимча қилди Байдулаев.

Эслатиб ўтамиз, оқшомниг асосий жангида финал сиренаси чалинишига 13 сония қолганида Арман Царукян Байдулаевни бўғиш орқали мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг