UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0 15:04Тимур Кападзе Индонезияда + ФОТО 0

13 июн 16:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев аргентиналик рақибга қарши жанг олдидан қандай фикрда?

Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев эртага тонгда АҚШда профессионал рингда дебют қилади.

Ушбу жангда боксчимизга аргентиналик Мартин Фидел Риос рақиблик қилади. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу жанг олдидан боксчимизнинг фикрлари билан қизиқди.

"Бу профессионал боксдаги дебют жангим бўлади. Ушбу жангга 2 ой давомида тайёргарлик кўрдим. Рақибим анча тажрибали. Шу кунгача профессионал боксда 46 та жанг ўтказган. 

Дебют жангим учун тайёргарлик доирасида мураббийлар билан бирга ишладик. Спаррингларда турли рақибларга қарши ҳаракат қилдим. Тактик томонлар бўйича ҳам иш олиб бордим. Насиб қилса, профессионал боксдаги дебют жангим муваффақиятли бўлади. Жанг албатта осон бўлмайди, аммо шунга яраша тайёргарлик кўрганман. Худо хоҳласа, ушбу жангда ғалаба қозонаман", - деди Бектемир Мелиқўзиев. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг