01 ноя 14:02
Янгиликлар
Бектемир Мелиқўзиев Лас-Вегасда очиқ машғулот ўтказди, у Сауль Альварес билан бир оқшомда рингга кўтарилади + ФОТО
Аввалроқ, боксчи 26 ноябрь куни рингга кўтарилиши ҳақида хабар қилгандик. Аммо, спортчимизнинг режаларига ўзгариш киритилган ва у проф рингдаги учинчи жангини 2 ноябрь куни Лас-Вегасда ўтказадиган бўлди.
Ўша куни Бектемир америкалик Клей Коллардга қарши рингга кўтарилади. Маълумот учун, Коллард шу кунгача проф рингда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг 4 тасида ғалаба қозонган (1 та нокаут). 1 маротаба мағлуб бўлган ва 3 та дуранг қайд этган. Бектемир эса проф рингда иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган.
У кеча мазкур жанг олдидан очиқ машғулот ўтказишга ҳам улгурди.
Қайд этиш лозимки, Бектемир жанг қиладиган оқшомнинг марказий жангида мексикалик Сауль Альварес россиялик Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилади.
Қўшимча сифатида шуни маълум қилиш мумкинки, 26 ноябрь куни Бектемир WBA Intercontinental камари учун жанг қилади.
Фикрлар