06 июн 15:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиевнинг профессионал боксдаги дастлабки рақиби аниқ бўлди
Аввалроқ, боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев 13 июнь куни профессионал боксда ўз дебютини нишонлаши ҳақида хабар қилганди.
Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, Бектемир ўша куни Калифорнияда аргентиналик Мартин Фидел Риосга қарши 6 раундлик жангда рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 27 ёшли Риос шу кунгача проф боксда 46 та жанг ўтказган ва уларнинг 23 тасини ўз фойдасига ҳал қилган (13 та нокаут). 19 та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган (4 та нокаут). Яна 4 та жангда дурангга эришган. Қайд этиш лозимки, у ўз вақтида бошқа бир боксчимиз Азизбек Абдуғофуровга қарши ҳам жанг ўтказган ва мағлуб бўлган.
Ушбу жанг Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё чемпиони ҳисобланган Бектемир учун профессионал боксдаги биринчи баҳс бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар