UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0

08 ноя 07:43
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ғиждувонда Ўзбекистон кубоги ўтказилди

6-7 ноябрь кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мамлакат Кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этишди.

Ушбу мусобақада ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазнда беллашишди.

Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи куни ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналишда 11 та вазн тоифасида кураш тушишган бўлса, иккинчи кунида эркин йўналишида қизлар 7, ўғил болалар эса 11 та вазнда баҳсларга киришди. 

Мусобақани белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги 30 нафар ҳакамлар гуруҳи баҳолаб борди.

Беллашувларнинг сўнгги  натижаларига кўра, қуйдаги спортчилар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни банд этишди:

Ўғил болалар. Классик йўналиш

27 кг. Зийнатиллох Ғанижонов (Андижон), 30 кг. Багдаулет Донгесов (ҚҚР), 33 кг. Миржаҳон Исроилов (Бухоро), 36 кг. Ахрор Ғофуржонов (Наманган), 40 кг. Асилбек Муҳаммедов (Фарғона), 44 кг. Сардор Абдуллаев (Тошкент в.), 48 кг. Саидислом Саиджалолов (Тошкент в.), 52 кг.  Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон), 55кг. Алмазбек Орынбаев (ҚҚР), 60 кг. Муҳаммадқодир Каримжонов (Тошкент ш.),+60. Муҳаммадюсуф Мўминов (Фарғона).

Қизлар. Эркин йўналиш.

33 кг. Жасмина Маъмуржонова (Фарғона), 36 кг. Наимахон Субхоналиева (Фарғона), 40 кг. Гулбаҳор Имомназарова (Андижон), 44 кг. Арофат Муҳаммедова (Андижон), 48 кг. Гулсанам Раҳматуллаева (Наманган), 52 кг. Элдора Алимбоева (ҚҚР), +52 кг. Муборак Маъруфжонова (Наманган).

Ўғил болалар. Эркин йўналиш.

27 кг. Захриддин Мўйдинов (Андижон), 30 кг. Маҳмуджон Мамажонов (Наманган), 33 кг. Озодбек Атақулов (Бухоро), 36 кг. Озодбек Салимов (Фарғона), 40 кг. Оқилбек Раҳимбердиев (Наманган), 44 кг. Собиржон Абдуллаев (Сирдарё), 48 кг. Миржалол Мираҳмедов (Фарғона), 52 кг. Отабек Абдужаббуров (Сирдарё), 55 кг. Хафиз Раҳимов (Бухоро), 60 кг. Беҳруз Иброҳимов (Тошкент в.), +60 кг. Наврўз Мамаюсупов (Навоий).

Ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчилар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Бокенбай САДУАКАСОВ, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус шаҳар олий маҳорат мактабининг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи:

- Кубок беллашувларини ўтказиш учун юқори даражада тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун мезбонларга, хусусан, Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасига, Ғиждувон туман ҳокимлигига, белбоғли кураш федерациясига, спорт мактаби жамоасига миннатдорчилик билдирамиз. Шогирдларимиз ушбу мусобақада учта  олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медалларини қўлга киритишди. Мақсадимиз, насиб этса жаҳон чемпионатларида ҳам юқори ўринларни қўлга киритиш бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг