UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

16 авг 11:23
Янгиликлар

Теннис

Биргина Истомин Палембангга учмади, нима учун?

Хабар берганимиздек, бугун 34 кишидан иборат спортчиларимиз делегацияси Куала-Лумпурдан Палембанг шаҳрига етиб келишди.

Таркибдан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Самуғ Обидов бошчилигидаги теннисчиларимиз ҳам жой олишган. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Денис Истомин, Жўрабек Каримов, Санжар Файзиев ва Фаррух Дўстов иштирок этади. 

Қизларимиздан эса Ирода Тўлаганова сардорлигидаги Сабина Шарипова, Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова медаллар шодаси учун кортларга чиқишади. Медаллар эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик, жуфтлик ҳамда микст, яъни аралаш жуфтлик бўйича ўйналади. 

Яъни, биргина тенниснинг ўзидан 5та медал қўлга киритсак бўлади. Албатта, олтинлар кўпроқ бўлишини истаймиз. Лекин асосий умидимиз ҳисобланган Денис Истоминни Куала-Лумпур аэропорти назоратчилари Палембангга учишини исташмади. 

Гап шундаки, унинг паспортидаги кириш ва чиқишни рўйхатдан ўтказувчи муҳр қўйиладиган варақлари тўлиб қолган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Денис ҳар ҳафта янги бир турнирда иштирок этади. 

Айнан шу кичик сабаб билан Истоминнинг жамоамиз билан бирга учишига йўл қўйишмади. Варақда муҳр сиғадиган жой ҳам бор эди. Аммо, улар қайтишда нима бўлади, деган важни илгари суришди. 

Хуллас, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси куннинг иккинчи ярмидаги рейс билан Палембангга етиб келиши керак. Ҳар ҳолда мутахассисларимиз шу масалада шуғулланишяпти. Тез орада Истомин таркибга келиб қўшилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг