05 авг 12:19
Янгиликлар
Теннис
Бироздан сўнг Албина Германияда бош соврин учун кортга чиқади
Германиянинг Бед Саулгау шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Албина Хабибулина ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Тажрибали теннисчимиз бельгиялик Хелене Сколсен билан учинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган.
Бугун Албина ва Хелене бош соврин учун баҳсда АҚШ вакиласи Чиара Шол ва хорватиялик Леа Бошкович жуфтлигига қарши кортга чиқишади. Кеча улар ярим финалда турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги - венгриялик Анна Бондар ва руминиялик Жакюлин Адина Кристианни 6:2, 4:6, тай-брекда 10:6 ҳисобида таслим этишган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар