UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

02 фев 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бироздан сўнг Сакен Пулатов бокс федерациясига раҳбар этиб тайинланади

Чамаси бир ярим соатлардан сўнг Ўзбекистон миллий қўмитасида мамлакат бокс федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бошланади.

Унда бир нечта масалалар кўриб чиқилади. Улар орасида Ўзбекистон бокс федерациясига янги вице-президентни тайинлаш энг муҳими ҳисобланади. Бир неча йил давомида ушбу лавозимда самарали ишлаб келган Шерзод Тошматов бугун ўз вазифасидан озод этилади. 

Унинг ўрнига бир анчадан бери "Локомотив" клуби тизимида ишлаб келаётган, жамоа муассисларидан бири, тадбиркор Сакен Пулатов вице-президент этиб тайинланади. Бу тайинловнинг қанчалик тўғри эканлигини эса вақт кўрсатади. 

Ҳар ҳолда Шерзод Тошматов спорт, хусусан бокс одами эди. Натижалар ҳам буни исботлайди. Аввалига Ўзбекистон муайтайини юқори чўққига олиб чиққан Тошматов кейинчалик юртимизни дунёнинг биринчи рақамли бокс мамлакатига айлантирди. 

Айнан боксчиларимизнинг юксак натижалари сабаб Ўзбекистон терма жамоаси Рио Олимпиадасида, кейин эса Осиё ўйинларида тарихий натижани қайд этди. Чарм қўлқоп усталаримиз томонидан қўлга киритилган медалларни санамасак ҳам буни ўзингиз жуда яхши биласиз. 

Энди ҳақли савол туғилади: натижалар кутилганидан ҳам ижобий бўлиб турган бир пайтда раҳбарни ўзгартириш шартмиди? Бунга қандай эхтиёж сезилди? Бу ўзгартириш кимга ва нима учун керак бўлиб қолди? Саволлар бисёр, жавобни эса бугунги йиғилишдан сўнг билиб оламиз. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бир вақтнинг ўзида ҳам бокс федерацияси, ҳам футбол ассоциацияси президенти ҳисобланади. 

Суратда - Шерзод Тошматов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 фев 10:59:04
Angren.
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха МОҚдаям кўп гап борга ўхшайди. Бўлмаса қўпол қилиб айтганда карате тупроғини ялаган ёки ўзбек карате афсонаси Нурхон Нафасов МОҚ сайтида коррупционерга айлантиришга жуда ҳаракат қилинди. Бош прокуратура эътирозидан кейинам хабар тўғрилаб қўйилмади.
Нурхон Нафасов билан Шерзод Тошматовни спорт тизимидан юкотишмокчи. Узбекистон спортини даромад манбаига айлантиришда шу икки афсонавий шахс куз юмиб туришолмайди хамда бизнесменларга жуда катта бош огрик булишмокда.
   
02 фев 10:44:34
Angren.
Сакен Пулатовни кайси курсатган хизматлари учун тайинлашмокчи? Ёки хисобидаги маблагни Узбекистонда боксни ривожлантириш учун юналтирармикан? Хуллас боксам "Синди".
   
02 фев 10:43:56
Bek
Angren. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Умид Ахмаджоновга ёкмай коган. Спортимизи бизнесмен лар кулга олишди ва уз даромадларининг бир кисмига айлантиришмокчи назаримда.
Ха МОҚдаям кўп гап борга ўхшайди. Бўлмаса қўпол қилиб айтганда карате тупроғини ялаган ёки ўзбек карате афсонаси Нурхон Нафасов МОҚ сайтида коррупционерга айлантиришга жуда ҳаракат қилинди. Бош прокуратура эътирозидан кейинам хабар тўғрилаб қўйилмади.
   
02 фев 10:06:52
Angren.
Умид Ахмаджоновга ёкмай коган. Спортимизи бизнесмен лар кулга олишди ва уз даромадларининг бир кисмига айлантиришмокчи назаримда.
   
02 фев 10:00:33
Bek
Ўта ахмоқона қарор. Нима учун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган федерациялар ичида энг юксак натижаларни қўлга киритиб келаётган раҳбар алмаштирилмоқда. Ёки Ачилбай Раматовга ёқмай қолдими Шерзод Тошматов. Бундай танлов нима учун амалга оширилаётганлиги юзасидан матбуотдан изох кутамиз ва федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишида ОАВ иштирок этса улардан аниқ сабаблар хусусидаги саволларни кутиб қоламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг